Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...

5 ой аввал 38741 siyrat.uz

«Савол: «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг 1-жузида «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 та хотинлари бор» дейилган. «Ислом.уз» сайтидаги янги мақолада 11 та дейилибди. Шунга аниқлик киритсангиз.

  Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ъала ман ла набийя баъдаҳ. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг 1-жузида «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор», дейилмаган. Балки «Ҳадис китобларидаги ҳеч шак-шубҳасиз ривоятларда келишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир вақтнинг ўзида тўққиз аёлни ўз никоҳларида ушлаб турганлар», дейилган («Ҳадис ва Ҳаёт», 1-жуз, 37-бет). Ҳақиқатан ҳам, у Зот ҳаётлари давомида 11 та аёлга уйланиб яшаганлар, улар: Хадижа бинти Хувайлид (розияллоҳу анҳо); Савда бинти Замъа (розияллоҳу анҳо); Оиша бинти Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳо); Ҳафса бинти Умар (розияллоҳу анҳо); Зайнаб бинти Хузайма (розияллоҳу анҳо); Умму Салама Ҳинд бинти Абу Умайя (розияллоҳу анҳо); Зайнаб бинти Жаҳш (розияллоҳу анҳо); Жувайрия бинти Ҳорис (розияллоҳу анҳо); Умму Ҳабиба Рамла бинти Абу Суфён (розияллоҳу анҳо); Сафийя бинти Ҳуяй (розияллоҳу анҳо). Маймуна бинти Ҳорис (розияллоҳу анҳо); Бир вақтнинг ўзида УЗотнинг никоҳларида 9 та аёл бўлган, яънивафот этганларида тўқизта аёллари бор эди. Хадича билан Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳумолар У Зотнинг ҳаётлик пайтларида вафот этишган.  



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ