Ҳуд алайҳиссалом

5 ой аввал 582 siyrat.uz

Қуръони Каримда Ҳуд алайҳиссаломнинг номлари етти марта зикр қилинган. У зотнинг қиссалари «Аъроф», «Шуаро», «Зарият» каби сураларда келган. Қуръони Каримнинг бир сураси «Ҳуд» деган ном, яъни у зотнинг исмлари билан аталади. Шунингдек, бошқа бир сурага у зот яшаган жойларининг номи – «Аҳқоф» деган ном қўйилган.

 Ҳуд алайҳиссаломнинг насаблари

 Ушбу пайғамбар алайҳиссаломнинг тўлиқ исм­лари Ҳуд ибн Абдуллоҳ ибн Рабоҳ ибн Халуд ибн Од. У зотнинг насаблари Нуҳ алайҳиссаломнинг Сом исмли ўғилларига бориб тақалади. Ҳуд алайҳиссаломнинг қавми у зотнинг катта боболари Од номи билан аталади.

Од қавми боида араблардан ҳисобланади. Араблар учга бўлинади: Боида, Оида ва Мустаъ­раба.

Боида араблар энг қадимги араблардандир. «Бои­да» сўзи «ўтиб, тугаб кетган» деган маънони англатади. Од қавми ҳам ўша араблардан бўлиб, ўзининг саркашлиги билан машҳурдир. Шунинг учун ҳам уларнинг ўз пайғамбарлари Ҳуд алайҳиссалом билан бўлиб ўтган қиссалари «Од қавми қиссаси» дейилади. Од қавми ҳам иккига бўлинади: биринчи Од ва иккинчи Од. Ҳуд қавми биринчи Оддир.

 Ҳуд алайҳиссаломнинг яшаган жойлари

 Бу қавм денгиз бўйида, кўчиб юрувчи қумликлар ичидаги Аҳқоф номли жойда, Яман, Уммон ва Ҳазрамавт оралиғидаги маконда яшаб ўтганлар. Улар баланд бўйли, кенг яғринли кишилар бўлиб, ҳайбатли чодирларда яшаганлар. Шунинг учун ҳам Од қавми ўз замонасидаги «энг қувватли кишилар» деб талқин қилинади.

Улар доимо «Қани, биздан ҳам кучли одамлар борми?» деб мақтаниб юришарди. Уларнинг гавдалари катта бўлса-да, ақллари паст эди. Чунки доимо бут ва санамларга сиғиниб, уларни ҳимоя қилиш учун урушиб юришарди.

 Ҳуд алайҳиссаломнинг пайғамбар этиб юборилиши

 Аллоҳ таоло уларни ҳидоятга бошлаш учун ўзларидан бўлган Ҳуд алайҳиссаломни пайғамбар қилиб танлади. Аллоҳ таоло бу ҳақда «Аъроф» сурасида қуйидагиларни марҳамат қилади:

«Ва Одга ўз биродарлари Ҳудни (юбордик). У деди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизларми?!» (65-оят).

Аллоҳ таоло Од қавмига ўзларининг орасидан биродарлари бўлган Ҳуд алайҳиссаломни элчи этиб юборганини хабар қилмоқда.

Ҳуд алайҳиссалом ҳам худди Нуҳ алайҳиссалом каби қавмига Аллоҳга ибодат қилиш зарурлигини, Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқлигини тушунтирдилар.

Шунингдек, уларни тақвога, Аллоҳдан қўрқишга чақирдилар. Зеро, уларни Пайғамбар қилиб юборган Зот ягона, уларга кўрсатма берган Зот бир. Хўш, Ҳуд алайҳиссаломнинг қавми нима қилди?

«Ҳадис ва Ҳаёт. 20-жуз. Анбиёлар қиссаси» китобидан




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 8-куни
Ҳижрий 310-йил 8-робиъул-аввал куни (милодий 886-йил август ойида) Мунзир ибн Муҳаммад ибн Абдурраҳмон отаси вафотидан сўнг Андалус тахтига ўтирди.

Китоблар

Payg'ambarlar tarixi - Islomiyat tarixidir

  MUQADDIMA   Bismillahir rohmanir rohim. Alloh subhonahu va taolo ko‘z bilan ko‘rib turganimiz va ko‘zimizga ko‘rinmaydigan butun borliqni yaratgan qudrat sohibidir. Avval koinot yaratilib, undan so‘ng inson давоми...

Nurul-yaqin

Muhammad Xuzariy ibn shayx Afifiy XIX asrning oxiri, XX asrning boshlarida Misrning  Qohira shahrida yashab o‘tdi. U yashagan davr Misrda uyg'onish va maorif islohoti  harakatining boshlanish davri edi. M. Xuzariy islom dini hamda din tarixiga oid chuqur  tadqiqotlar olib bordi. "Muhozirot fiy tarixil ummamil Islomiya" (Islom davlatlari tarixi  haqida давоми...

Tarixi Muhammadiy

SO‘ZBOSHI   Bilmak kerakkim, har bir musulmon bolasi, xohi er kishi, xohi xotun kishi, xohi yosh,  xohi qari, mana shu tubandagi to‘rt narsaning tarixini bilishi albatta lozimdur.  I. Payg‘ambarimiz Muhammad alayhissalom tarixlari.  II. Qur’oni karim давоми...

Саодат асри қиссалари «Буюк фатҳ» (4-китоб)

ТАНИШТИРУВ Мана, саодат асридан ҳикоя қилувчи асарнинг ниҳоят тўртинчи китоби ҳам қўлингазда. “Интизор кутилган тонг», «Ойдинликлар сари», «Оламларга порлади қуёш» деб давоми...

Саодат асри қиссалари «Оламларга порлади қуёш» (3-китоб)

БАДР ИНТИҚОМИ УЧУН ҚАСАМ Абу Лаҳаб Маккада крлган, касаллиги туфайли Бадр жангига бора олмай, ўрнига бошқа одамни ёллаб жўнатган эди. Кетганлар изидан кунлаб йўл пойлади. Зафар давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ