Абдулазиз Шанавий
Расулуллоҳнинг издошлари

Бисмилааҳир роҳманир роҳим.

Бутун оламларни тарбия этиб турувчи Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога, у зотнинг аҳли оилаларига саловот ва саломлар ёғилсин, изларидан эргашган каттаю кичик саҳобаларнинг барчасига Аллоҳнинг розилиги бўлсин.

Азиз ўқувчи! Ушбу мўьжаз рисола бизнинг юртларда «чорёр» номи билан машҳур тўрт улуғ саҳобий — Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб Форуқ, Усмон ибн Аффон Зуннурайн ва Али ибн Абу Толиблар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) ҳақидадир.

«Расулуллоҳнинг издошлари» номли китобни ёзишда муаллиф бу тўртала саҳобийнинг ҳаётини бус-бутун ҳолида, икир-чикирлари билан, катта-кичик воқеаларни қолдирмай ёритишни мақсад этмаган. Балки, мухтасар-қисқа ва лўнда, бирламчи маълумотлар бериши; билан чекланган. Чунки рисола ўсмирларга мўлжаллангандир.

Албатта, ёш авлодни инсофли, покдомон, ватанпарвар, садоқатли, хуллас, етук ахлоқли, комил инсон қилиб тарбиялаш учун буюк тарихий шахслар ҳаётини ибрат этиш ҳамиша фойдалидир. Шу маънода болаларга етук олимларнинг, адолатпарвар подшоҳларнинг, ватанга жонларини фидо этган паҳлавонларнинг ҳаёти тез-тез ҳикоя этиб турилади. Қуйида келтирилаётган ҳазрати чорёрлар — Пайғамбаримизнинг тўрт издоши ҳаётини ўрганиш ҳам юқорида тилга олинган масалада катта манфаат беради, деган умиддамиз.

Рисолада ёзилган ҳикоялардан тўғри хулоса чиқаришни ва фойдали илм ҳосил қилишни Аллоҳдан сўраб қоламиз.

 

Анвар қори Турсунов

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

05:32 / 27.06.2020 6309
ٍКўп кўрилганлар
Payg'ambarlar tarixi - Islomiyat tarixidir
Раҳматуллоҳ қори Обидов
04:51 / 27.06.2020 162631
Tarixi Muhammadiy
Алихонтўра Соғуний
07:52 / 27.06.2020 70629
Мавлуди шариф
Хилватий Мулла Йўлдош Тўрабой ўғли
01:49 / 27.06.2020 61498
Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб (розийаллоҳу анҳу)
Аҳмад Лутфий Қозончи
06:55 / 27.06.2020 27812
Саодат асри қиссалари «Ойдинликлар сари» (2-китоб)
Аҳмад Лутфий Қозончи
21:54 / 26.06.2020 23380
Ар-Раҳиқ ал-Махтум
Сафиййурраҳмон Муборакпурий
19:38 / 26.06.2020 19892
Xadicha binti Xuvaylid Roziyallohu anho
Абдуссалом Ашрий
21:50 / 26.06.2020 19698
Ҳадис ва Ҳаёт. 23 жуз. Жаннат башорати берилганлар ва аҳли байт
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
01:25 / 27.06.2020 19097
Nurul-yaqin
Муҳаммад Хузарий
05:50 / 27.06.2020 17031