Абдурауф Фитрат
Мухтасар ислом тарихи

Абдурауф Фитратнинг бу асари 1992 йилда «Мухтасар ислом тарихи» номи билан «Нур» ижодий илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан нашр эттирилган ва китобхонларда катта қизиқиш уйғотган эди. Кейинги йилларда бу асарга яна талаб кўпайганлигини ҳисобга олиб, бу навбат уни «Ислом тарихининг қисқача баёни» деб кенг изоҳлар билан таъминлаган ҳолда нашр этмоқдамиз.

Фитрат рисоласи ҳақида

Йигирманчи асрдаги айрим ҳужжат ва хотираномаларнинг гувоҳлик беришига кўра, Абдурауф Фитрат Истамбулдан қайтгач (1914), усули жадида ва мадрасалар ташкил этиб, унинг ўзи бу илмгоҳларда туркий ва форсий адабиётлар тарихи, исломшунослик ва шарқ тилларидан сабоқ ўқиган. «Мухтасар Ислом тарихи» ана шу илмгоҳлар талабалари учун қўлланма тарзида ёзилган эди. Услубнинг соддалигидан ва наҳвий (стилистик) қурилиши жиҳатидан бу қўлланма Фитрат маърузаларининг матни экани ҳам аёндир. Асардага воқеа тасвирининг нотугаллигидан англаш мумкинки, бу манба асарнинг тўла матни эмас. Шундай экан, унинг лавоми бўлиши табиий. Бироқ манба сақланаётгап маҳкама ходимларининг қайдларига кўра, асарнинг тугал нусхаси шудир. Таржимага 1915 (ҳижрий 1333) Газаров матбаасида чоп этилган, «Императорский исторический Московский музей» (Москва императорлик тарих музейи)да XY 28411 рақами билан сақланаётган нашр асос қилиб олинди.

Айни даврда Фитрат билан баробар Маҳмудхўжа Беҳбудий (1914), Шокир Сулаймон (1918) каби алиблар ҳам «Қисқа Ислом тарихи» тузганлари манбаларла қайл этилган. Бироқ Фитратнинг асари воқеаларнинг аниқ, жонли ифодаси, миллатпарварлик руҳи тасвир қатига синглирилгани ва холис ёзилгани билан уларлан фарқланадн (диний ислоҳларни қўллашда дабдабали усул ва сунъий илтифот сезилмайди). Ҳозирда китобхонлар орасида тарқалган Алихонтўра Шокирхўжа ўғли Соғунийнинг «Тарихи Муҳаммадия» китобидан ва Билкиз Аладдиннинг «Муҳаммад тарихи» ва бошқа шу хилдаги асарлар билан чоғиштирилганда Фитратдаги чуқур профессионализмни англаш қийин эмас.

Ислом тарихини Оврупо назаридан кузатган олим ва адиблар — О.Г.Болъшаковнинг «Халифалик тарихи», Л.И.Климовичнинг «Қуръон ҳақида китоб», В.Панова ва Ю.Вахтиннинг «Муҳаммад ҳаёти»ни эътиқод ва ихлос жиҳатидан Фитрат асарига чоғиштиришга ҳожат қолмайди.

 

Ҳамидулла Болтабоев,

филология фанлари доктори.

профессор.

20:12 / 26.06.2020 9124
ٍКўп кўрилганлар
Payg'ambarlar tarixi - Islomiyat tarixidir
Раҳматуллоҳ қори Обидов
04:51 / 27.06.2020 160198
Tarixi Muhammadiy
Алихонтўра Соғуний
07:52 / 27.06.2020 70390
Мавлуди шариф
Хилватий Мулла Йўлдош Тўрабой ўғли
01:49 / 27.06.2020 59768
Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб (розийаллоҳу анҳу)
Аҳмад Лутфий Қозончи
06:55 / 27.06.2020 27558
Саодат асри қиссалари «Ойдинликлар сари» (2-китоб)
Аҳмад Лутфий Қозончи
21:54 / 26.06.2020 22956
Ар-Раҳиқ ал-Махтум
Сафиййурраҳмон Муборакпурий
19:38 / 26.06.2020 19628
Xadicha binti Xuvaylid Roziyallohu anho
Абдуссалом Ашрий
21:50 / 26.06.2020 19402
Ҳадис ва Ҳаёт. 23 жуз. Жаннат башорати берилганлар ва аҳли байт
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
01:25 / 27.06.2020 19016
Nurul-yaqin
Муҳаммад Хузарий
05:50 / 27.06.2020 16836