Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Ҳадис ва Ҳаёт. 21 жуз. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо

Myҳтарам ўқувчим! Сиз азизлар билан инсоният тарихидаги мисли кўрилмаган бир авлод аъзоларидан баъзиларининг ҳаётларини намуна учун камтарона ўрганиш арафасида турибмиз. Мусулмонларнинг биринчи авлоди бўлмиш бу авлод чиндан ҳам инсоният тарихидаги ўхшаши йўқ авлоддир. Мусулмонларнинг бу авлоди Аллоҳ таолонинг каломида ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида мадҳ этилган, мусулмонлар жумхури томонидан қувватланиб, ҳозиргача мадҳ этиб келинаётган саодатманд бир авлоддир. Мусулмонларнинг бу авлоди дўстдан аввал душманларни қойил қолдириб, ер юзида «икки оёқли Қуръон» бўлиб юрган, Ислому иймон учун жонини фидо қилган бир авлоддир. Мусулмонларнинг бу авлоди охири замон Пайғамбарига иймон келтириб, у зотнинг раҳбарликлари остида Аллоҳ таолонинг охирги ва абадий илоҳий дастури Қуръони Карим ҳукмларини ўз ҳаётларида татбиқ қилиб, ҳаммага ўрнак бўлган бир авлоддир.«Ҳадис ва ҳаёт»га асос қилиб олинган «ат-Тожул Жомеъ лил Усул фии аҳадийсир росул» китобини варақлаб, келажакда ёзиладиган китоблар режасини тузар эканман, «Китобул Фазоил»даги «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг фазилатлари» фасли билан танишиб, керакли адабиётларни ҳам йиға бошладим. Мана, ўша орзу қилиб юрилган вақт ҳам келди. Саҳобаи киромлар ҳақида бир талай манбаларни тўплаб олиб, Аллоҳ таолодан ёрдам сураб, унга илтижо қилган ҳолда камтарона бир асар ёзишни бошлаяпмиз.Мақсадимиз, халқимизга ушбу улкан соҳада оз бўлса ҳам, ожизона бўлса хам, бир нарса тақдим қилиш орқали Роббил оламиннинг розилигини қозониш, холос. Орзу-умидим — ушбу улкан ибрат эгаси булган зотлардан ҳаммамиз ҳам ибрат олсак, ўқиган нарсамизни уқиб, ҳаётимизга татбиқ қилсак, дейман. Ушбу китоб саҳобалар фазли ҳақида келган бир оят ва ўн бир ҳадисдан кейин Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг фазллари ҳаҳидаги ҳадислар шарҳи билан бошланади. Шу эътибордан китобни «Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо» деб номладик. Агар келажак сатрларда ўзингиз учун бирор яхшилик топсангиз, Аллоҳ таолодан деб билурсиз. Барча камчиликларни эса, камина ходимингиздан деб билиб, афв этарсиз. Дуоимизнинг охири, Роббил оламин бўлган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, демоқдир. 

 

 

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг умумий фазллари ҳақида 

Саҳобаларни сўкиш катта жиноятдир 

Саҳобалар ҳақида яхши гап айтиш мунофиқ эмасликнинг далилидир 

Иккинчи фасл Тўрт халифанинг фазилатлари ҳақида

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг фазллари 

Ҳазрати Абу Бакрнинг насаблари 

Ҳазрати Абу Бакрнинг исмлари ва лақаблари 

Ҳазрати Абу Бакрнинг туғилишлари ва улғайишлари

Ҳазрати Абу Бакрнинг сифатлари 

Исломга киришлари 

Халқни Исломга чақиришлари

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилишлари 

Ҳабашистон ҳижратига ҳаракат 

Дин йўлида мол сарфлашлари 

Қуръонга кучли ишонч 

Исро ва меърож тасдиғи 

Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқнинг ҳижратлари 

Ҳазрати Абу Бакрнинг суҳбатлари 

Бадр жанги 

Уҳуд урушида 

«Ифк» ҳодисаси 

Ҳудайбия сулҳи ҳақида 

Макка фатҳи куни 

Ҳунайн жанги 

Табук жанги 

Яхшиликларда биринчи 

Ҳазрати Абу Бакрнинг парҳезкорлиги 

Ҳазрати Абу Бакр – ҳаж амири 

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг беморликларида Ҳазрати Абу Бакрнинг имом бўлиши 

Пайғамбар алайҳиссалом вафотлари ва ҳазрати Абу Бакр

Оммавий байъат 

Янги раҳбар сийрати 

Усома лашкарининг юборилиши 

Муртадларга қарши уруш 

Абас ва Зубён иши 

Муртадларга қарши лашкарлар тайёрлаш 

Амирларга мактуб 

Муртадларга мактуб 

Тулайҳанинг хабари 

Молик ибн Нувайра хабари 

Мусайлима хабари 

Макка сафари ва ҳаж 

Қуръоннинг жамланиши 

Ироқ фатҳи 

Пайғамбар алайҳиссалом суннатларига амал қилиш даражаси 

Рум жанги маслаҳати 

Рум жангининг бошланиши 

Ярмук жанги 

Ҳазрати Абу Бакрнинг вафотлари 

Умар розияллоҳу анҳунинг фазилатлари 

Ҳазрати Умарнинг насаблари ва дастлабки ҳаётлари

Ҳазрати Умарнинг сифатлари 

Ҳазрати Умарнинг Исломга келишлари 

Умар розияллоҳу анҳунинг ҳижратлари 

Ҳазрати Умар Мадинада 

Бадр жанги 

Ҳазрати Умар уҳуд жангида 

Ҳудайбияда 

Ҳазрати Умардан шайтон қочади 

Ҳазрати Умар ва хамрхўрлик 

Ҳазрати Умар ва очлик 

Ҳазрати Умар ва азон 

Расулуллоҳнинг қайнотаси 

Ҳазрати Умар видолашув ҳажида 

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари ва ҳазрати Умар 

Ҳазрати Умар халифа сайлашда 

Ҳазрати Умар – вазир 

Ҳазрати Умарнинг халифаликка сайланиши 

Халифа сифатида иш бошлаш 

Ироқ лашкари масаласи 

Намориқ жанги 

Кўприк жанги 

Ал-Бувайб жанги 

Шуро мажлиси 

Шуро ва тавсия 

Яздажирни Исломга даъват қилиш 

Ҳазрати Умар ва таровеҳ намози 

Шомдаги фатҳлар 

Димашқ фатҳи 

Ҳазрати Умар ва суннат 

Қодисия жанги 

Биринчи кун Армос куни 

Иккинчи кун Ағвос куни 

Учинчи кун Аммос куни 

Миёвлаш кечаси 

Қодисия куни 

Девоннинг ташкил қилиниши 

Ҳазрати Умарнинг нафақа тайин қилишлари 

Форс фатҳининг давоми 

Мадоин фатҳи 

Ҳазрати Умар ва илм 

Форсдаги фатҳларнинг давоми 

Ҳижрий йил ҳисобининг бошланиши 

Байтул Мақдис фатҳи 

Ҳазрати Умар ва волийлар 

Шахсий ўрнак 

Ғн еттинчи ҳижрий сана 

Куфа шаҳрини қуриш 

Басранинг қурилиши 

Очлик йили 

Инсонпарварлик ёрдами 

Баҳрайндан Форсга жанг 

Амвос вабоси 

Шарқий жабҳадаги ўзгаришлар 

Аҳолининг ҳолидан хабар олиш 

Ноҳаванд жанги 

Мужтаҳид халифа 

Хамр ичувчининг ҳадди ҳақида 

Хун қиймати масаласи 

Уч талоқ масаласи 

Ҳазрати Умар яна Шомда 

Ҳазрати Умарнинг адолати 

Жория қиссаси 

Нибтий ва Убода ибн Сомит 

Иёс ибн Салама қиссаси 

Баҳрайн омили қиссаси 

Ваҳб ибн Зайд ривояти 

Ҳомиласи тушган аёл 

Ҳаж мавсумидаги адолат мажлислари 

Ҳамадон фатҳи 

Ҳазрати Умар ва аҳли зиммалар 

Яҳудийнинг қатли ҳақидаги мактуб 

Мушриклар қатлини ман қилиб ёзган мактуб 

Мусулмоннинг зарарига, яҳудийнинг фойдасига чиқарилган ҳукм 

Яҳудий ва Авф ибн Молик қиссаси 

Ҳазрати Умар ва ўзини қийнаган роҳиб 

Миср фатҳи 

Умар ва демократия 

Муҳаммад ибн Масламанинг танқиди 

Убай ибн Каъбнинг танқиди 

Ҳазрати Умар ва насиҳат тинглаш 

Хавла бинти Саълабанинг насиҳати 

Саъид ибн Омирнинг насиҳати 

Ҳозиржавоб халифа 

Ажам юртлари ичига кириш 

Хуросон фатҳи 

Истахр фатҳи 

Фаса ва Даробижарда фатҳи 

Кирмон фатҳи 

Сижистон фатҳи 

Мукрон фатҳи 

Озарбайжон фатҳи 

Боб фатҳи 

Мол тақсим қилиш 

Ижтимоий таъминот 

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг вақфи 

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг хавфлари 

Етган неъматлар масъулияти хавфи 

Ҳазрати Умарнинг зоҳидликлари 

Умар розияллоҳу анҳунинг ҳусни хулқлари 

Умар розияллоҳу анҳунинг тавозелари 

Ҳазрати Умар – зокир 

Умар розияллоҳу анҳунинг вафотлари

 

22:34 / 26.06.2020 4229
ٍКўп кўрилганлар
Payg'ambarlar tarixi - Islomiyat tarixidir
Раҳматуллоҳ қори Обидов
04:51 / 27.06.2020 167151
Tarixi Muhammadiy
Алихонтўра Соғуний
07:52 / 27.06.2020 71032
Мавлуди шариф
Хилватий Мулла Йўлдош Тўрабой ўғли
01:49 / 27.06.2020 63681
Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб (розийаллоҳу анҳу)
Аҳмад Лутфий Қозончи
06:55 / 27.06.2020 28323
Саодат асри қиссалари «Ойдинликлар сари» (2-китоб)
Аҳмад Лутфий Қозончи
21:54 / 26.06.2020 24123
Ар-Раҳиқ ал-Махтум
Сафиййурраҳмон Муборакпурий
19:38 / 26.06.2020 20611
Xadicha binti Xuvaylid Roziyallohu anho
Абдуссалом Ашрий
21:50 / 26.06.2020 20307
Ҳадис ва Ҳаёт. 23 жуз. Жаннат башорати берилганлар ва аҳли байт
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
01:25 / 27.06.2020 19235
Nurul-yaqin
Муҳаммад Хузарий
05:50 / 27.06.2020 17409