Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Ҳадис ва Ҳаёт. 22 жуз. Усмон ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумо

Азиз ва муҳтарам китобхон! Буюк ва меҳрибон Аллоҳ таолонинг ёрдами ила «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласидаги китобларимиз орқали динимизнинг Қуръони Каримдан кейинги иккинчи масдари бўлган Пайғамбар соллаллоҳу алаҳи васалламнинг турли соҳаларга оид ҳадислари билан баҳоли қудрат танишиб келмоқдамиз. Ушбу силсила орқали ҳадиси шарифларнинг маъноларини, улардан келиб чиқадиган шаръий ҳукмларни, ҳикматларни ва ибратларни ҳам ўрганмоқдамиз. Ушбу силсиланинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаи киромларига аталган фаслларида эса аввал ўрганиб ўтган ва келажакда ўрганиладиган исломий таълимотлар кишиларнинг шахсига қандоқ таъсир қилганини, уларни жоҳилият зулматларидан Ислом нурига қандоқ қилиб олиб чиқганини кўрмоқдамиз. Мутахассислар ўшa даврдаги мусулмонларнинг ҳаётларида, шахсиятларида ва дунёқарашларида Ислом сабабидан юз берган ижобий ўзгаришларни Ислом мўъжизаси деб атайдилар. Ана шу мўъжизалардан иккитасини Абу Бакр Сиддиқ ва ҳазрати Умар розияллоҳу анҳумонинг фазилатларига бағишланган фасллар орқали ўрганиб чиқдик. Энди эса, халқимиз орасида машҳур булган тўрт рошид халифаларнинг учинчилари бўлмиш Усмон Зуннурайни розияллоҳу анху билан танишамиз. Бу ишнинг қанчалик аҳамиятли эканини у зотнинг ҳаётлари билан танишишда англаб оламиз, иншааллоҳ. Англаб етганимизда эса, динимиздан, тарихимиздан, тарихий шахсларимиздан узоқлашишимиз биз учун катта фожиа бўлганини ҳам тушуниб етамиз. Сўнгра, келажак сатрларда чорёрларнинг тўртинчилари ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоху анхунинг фазилатлари ва шону шарафларга тўла ҳаётларини Аллоҳ таолонинг ёрдами ила қўлимиздан келганича ўрганишга ҳаракат қиламиз. Бу ўрганишимиз, иншааллоҳ, одатдагидек илмий асосда бўлади. Аввало ўзимиз шарҳ қилаётган «ат-тожул Жомеъ» китобида келтирилган сара ҳадиси шарифларга суянамиз. Аммо бу китобда келган ҳадислар бошқа мавзулардаги каби бу ерда ҳам фақат намуна эканлиги учун бошқа муътабар ҳадис китобларимизга ҳам қайта-қайта мурожаат қиламиз. Сўнгра сийрат китобларимизга қараймиз. Ундан кейин бошқа даврлар билан бир қаторда саҳобаи киромлар даврини ҳам илмий асосда ўрганган тарих китобларига, таржимаи ҳол китобларига ва бошқа ишончли манбаларга юзланамиз. Бу мақсад йўлида Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолида, ишончли маълумотлар берадиган, ўзимиз учун муяссар бўлган бошқа масдарлардан ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Азиз китобхон, агар келажак сатрлардан биpop фойдали нарса топсангиз, Аллоҳ таолодан, барча камчиликларни камина ходимингиздан деб билинг. Сиз азизлардан бу сатрлар халқимизнинг исломий кутубхонаси ўз тилимиздаги китоблардан деярли бўш вақтда ёзилаётгани учун бу борадаги уринишларнинг энг соддаси эканини ҳисобга олурсизлар, деб умид қиламиз. 

 

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Усмон розияллоҳу анҳунинг фазилатлари 

Насаблари ва ҳаётларининг дастлабки босқичи 

Исломга келишлари 

Ҳазрати Усмоннинг уйланишлари 

Ҳабашистон ҳижрати 

Мадинада 

Уҳудда 

Саховат 

Ҳудайбияда 

Табук уруши 

Набавий башорат 

Биринчи халифа даврида 

Иккинчи халифа даврида 

Умарнинг васияти ва Усмонга байъат 

Янги халифанинг биринчи иши 

Йигирма бешинчи сана 

Қуръоннинг жамланиши 

Йигирма олтинчи сана 

Йигирма еттинчи сана 

Йигирма тўққизинчи сана 

Ўттизинчи сана 

Ўттиз биринчи сана 

Ўттиз иккинчи сана 

Ўттиз учинчи сана 

Ўттиз тўртинчи сана 

Ҳазрати Усмоннинг янгиликлари 

Ҳазрати Усмоннинг шахсий сифатлари 

Фитнанинг бошланиши 

Фитнага қарши чоралар 

Фитначиларнинг қўзғолиши 

Мунозара 

Фитначиларнинг хуружи 

Мадинага одам юбориш 

Қамал 

Мусулмонларга мактуб 

Фожиа

 

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг фазилатлари

Насаблари ва ҳаётларининг дастлабки босқичи 

Ҳижрат 

Мадинада 

Бадр 

Ҳазрати Алининг уйланишлари 

Уҳуд 

Сарийялар 

Хандақ 

Ҳудайбия 

Хайбар 

Макка фатҳи 

Ҳунайн 

Тоиф 

Табук 

Биринчи исломий ҳаж 

Видолашув ҳажи 

Расулуллоҳнинг вафотлари 

Биринчи халифа даврида 

Иккинчи халифа даврида 

Ҳижрий йил ҳисобининг бошланиши 

Ҳомиласи тушган аёл 

Учинчи халифа даврида 

Халифаликка сайланишлари 

Янги халифанинг сифатлари 

Ҳазрати Алининг либослари 

Таом 

Тавозуъ 

Таваккул 

Шукр 

Илм 

Зикр 

Қозилик 

Сахийлик 

Адолат 

Халифаликдаги ишлари 

Биринчи иш 

Изтиробнинг бошланиши 

Туя ҳодисаси 

Куфада 

Сиффийн 

Хавориж 

Ҳакамлик 

Хаворижлар хуружи 

Суиқасд

23:51 / 29.12.2017 3600
ٍКўп кўрилганлар
Payg'ambarlar tarixi - Islomiyat tarixidir
Раҳматуллоҳ қори Обидов
04:51 / 27.06.2020 167151
Tarixi Muhammadiy
Алихонтўра Соғуний
07:52 / 27.06.2020 71032
Мавлуди шариф
Хилватий Мулла Йўлдош Тўрабой ўғли
01:49 / 27.06.2020 63681
Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб (розийаллоҳу анҳу)
Аҳмад Лутфий Қозончи
06:55 / 27.06.2020 28323
Саодат асри қиссалари «Ойдинликлар сари» (2-китоб)
Аҳмад Лутфий Қозончи
21:54 / 26.06.2020 24123
Ар-Раҳиқ ал-Махтум
Сафиййурраҳмон Муборакпурий
19:38 / 26.06.2020 20611
Xadicha binti Xuvaylid Roziyallohu anho
Абдуссалом Ашрий
21:50 / 26.06.2020 20307
Ҳадис ва Ҳаёт. 23 жуз. Жаннат башорати берилганлар ва аҳли байт
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
01:25 / 27.06.2020 19235
Nurul-yaqin
Муҳаммад Хузарий
05:50 / 27.06.2020 17409