Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду сано бўлсин. У ҳамма нарсани Китобида баён қилди, каломи шарифининг барча асрорларини Расулига билдирди ва бизга йўл кўрсатувчи этди. Ҳазрати Муҳаммадга соллаллоҳу алайҳи васаллам, ул жанобнинг ҳидоят юлдузлари деб васфланган, оли асҳобларига салоту салом бўлсин.
Ушбу китоб Имом Шаъронийнинг "Ал-минаҳус-саниййа алал васиййатил матбулиййа» номли китобининг ҳошиясидаги "Васиййатул Мустофа соллаллоҳу алайҳи васаллама лил Имоми Алиййин каррамаллоҳу важҳа" номли рисоланинг таржимасидир. Мазмун моҳиятидан келиб чиққан ҳолда китобни "Ҳазрати Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Ҳазрати Алига (розийаллоҳу анҳу) тавсиялари" дея номладик.
Бу китобни азизимиз, муҳтарам устозимиз (Тақриз муаллифи назарда тутилмоқда. — Тарж.) бизга баъзан ўқиб, изоҳлаб берардилар. Бу маърифий дарслар ҳаммамизга шу қадар хуш ёқардики, устозимиз ҳузурларида, барча дўстларимиз фойдаланишлари учун мазкур асарнинг таржимасини амалга ошириш сўралди. Устозимизнинг амри, тасдиғи, ёрдам ва дуолари ила ушбу таржима вужудга келди. Китобнинг ўқувчига тушунилиши осон булиши, ҳамда илмий асослари ҳақида тўлароқ тасаввур юзага келишини назарда тутиб, ҳадисларнинг манбаларини кўрсатдик ва мўътабар шарҳлардан иқтибослар келтирдик.
Бу тавсияларни ўқиганда, аслида бу тавсиялар бизга қилинганини билмоғимиз ва мумкин қадар амал этмоғимиз лозим.
Таржимадаги қусур ва камчиликлар ожизлигимиздан. Ислоҳимизни сўраб дуо килишингизни умид этамиз.
Аллоҳ таоло хайрли ишларга бизларни муваффақ айласин. Омийн.
Иброҳим Жужук