Ҳассоннинг Суоб шижоатини зикр этиши

1 ўн йил аввал 1759 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Менга илм аҳлидан бўлган баъзи кишиларнинг ай­тиб беришича, мушрикларнинг байроғи Амра бинт алқама ал-Ҳорисия тарафидан кўтарилгунига қадар ерда ётганди. Аёл байроқни олиб берди, унинг атрофида Қурайш тўпланди. Байроқ Абу Талҳа ўғилларининг ҳабаш қули Суобда эди. У байроқни тутиб турганларнинг охиргиси эди. Байроқни ушлаб жанг қилди ва икки қўли кесилди. сўнг чўккалаб жанг қилди, байроқни кўкраги ва бўйни би­лан тутиб турди ва охири шу ҳолида ўлдирилди. У: «Эй Аллоҳим! Қўлимдан келадиган ҳамма нарсани қилдимми?» – дерди.

Ҳассон ибн Собит бу ҳақда шундай шеър айтган:

Байроқ сабабли фахр қилдингиз, қанчалар ёмон фахр,

Суобга байроғингиз берилган ўшал дам.

Бу хусусда бир қул сабабли фахрландингиз.

Аҳмоқнинг ҳам ўйлари бор, деб ўйладингиз,

Ўша ишни тўғри ишлардан дея.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ