Зотур-Риқоъ ғазоти. Тўртинчи йил

542

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Надр  ғазотидан сўнг Рабиъул-охир ва жумодул-аввал ойининг бир неча кунлари давомида Мади­нада қолдилар. Сўнг нажддаги Ғатафон қабиласининг Бани Муҳориб ва Бани Саълаба уруғларига қарши ғазот қилиш учун йўлга чиқдилар. Мадинада ўринларига Абу Зарр ал-Ғифорийни тайинлаб кетдилар. Баъзи ривоятларда, ибн Ҳишомнинг айтишича, Усмон ибн Аффонни тайинлаганлар.

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нахл[1] деган жойга етиб келдилар. Бу ғазот Зотурр-Риқоъ деб аталган.

Ибн Ҳишом: Бу ғазот саҳобаларнинг ўша жойда ўз байроқларини тикканлари сабабли «ар-Риқоъ» деб номланган. Бошқа ривоятга кўра, ўша ерда «Зотур-Риқоъ» деб номланган дарахт бўлгани учун унга шундай ном берилган.

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша ерда Ғатафон қабиласидан кўп одамлар йиғилганини кўрдилар. Икки томон бир-бирига яқин келса-да, лекин бир-биридан чўчиганлиги сабабли ораларида уруш бўлмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  одамлар билан бирга «хавф » намозини адо этиб, сўнг қайтдилар.


[1] Нахл Нажддаги бир жойнинг номи. Қаранг:Муъжам ал-Булдон. (5/276). Бошқа

манбаларда келишича, у ерда оқ ва қора ранглардаги тепаликлар бўлгани учун Зотур-Риқоъ деб номланган.

Мулоҳаза билдиринг