Давмат ал-Жандал ғазоти. Рабиъул-аввал ойи. Бешинчи йил

550

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага қайтиб, у ерда зулҳижжа ойининг охирига қадар бир неча ой қолдилар. Ўша йили ҳаж амал­ларини мушриклар бошқаришди. Бу йил ҳижратнинг тўртинчи йили эди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Давмат ал-Жандал ғазотига чиқдилар.

Ибн Ҳишом: бу воқеа рабиъул-аввал ойида бўлиб ўтган эди. Ма­динага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сибоъ ибн Урфута ал-Ғифорийни бошлиқ этиб тайинлаган эдилар.

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ерга етиб бормасдан қайтдилар, ҳеч қандай макр-ҳийлага учрамай, йилнинг қолган қисмида Мадина­да қолдилар.

Мулоҳаза билдиринг