Ҳассоннинг Икримани ҳажв қилиши

502

Ибн Исҳоқ: Икрима ибн Абу Жаҳл ўша куни найзасини ташлаб ортга чекинганди. Ҳассон ибн Собит бу ҳақда шундай деган:

Ташлаб қочди бизларга найзасини,

Кошки, буни қилмасайдинг, эй Икрима!

Ортга қочдинг чекиниб туяқуш боласидек,

Қочаркансан қачонки адолатдан сен,

Орқанг худди сиртлоннинг орқаси каби!

Хандақ куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг шиори: «Ҳо, мим. Улар ғолиб бўлмаслар!» ояти эди.

Мулоҳаза билдиринг