Тўқнашув

1 ўн йил аввал 2050 siyrat.uz

Сўнгра икки тараф бир-бирига яқинлаша бошлади. Расулуллоҳ саҳобаларига буйруқ бўлмагунча жилмасликни амр қилдилар. «Агар улар яқинлашиб келсалар, камондан ўққа тутинглар», деб тайинладилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафларни яна бир бор тўғрилаб, капага қайтдилар. У киши билан бирга фақат Абу Бакр розияллоҳу анҳу кирдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан нусрат юборишини, ваъдасининг устидан чиқишини сўраб дуо қилдилар: «Эй бор Худоё! Агар бугун ушбу жамоа ҳалок бўлса, ер юзида Сенга ибодат қиладиган одам қолмайди», деб Роббиларидан мадад сўрар эдилар. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам капа ичида турганларида бир мудроқ босгандай бўлди. Сўнг кўзларини очиб: «Суюнавер, Абу Бакр! Аллоҳнинг нусрати етди. Ана, Жаброил отининг жиловидан тутиб келмоқда», дея марҳамат қилдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ