Олишув

1 ўн йил аввал 1942 siyrat.uz

Қурайшликларнинг баъзилари хандақдан ўтиб, мусулмонларга яқинлашдилар. Булар ичида Икрима ибн Абу Жаҳл, баъзи бани махзумликлар ва Амр ибн Абди Вурд ал-Омирий бор эди. Амр яккама-якка олишувга чақирди. Ҳазрати Али икки марта у билан олишувга чиқмоқчи бўлди, аммо икки сафар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қайтардилар. Сўнгра Амр мусулмонларни айблай бошлади. Ана шунда Ҳазрати Али унга қарши чиқди. Иккови тўқнашганда Ҳазрати Али Амрга: «Эй Амр, қурайшлик бирор киши сени икки нарсага чақирса, яхшисини олишга Аллоҳга аҳд қилган эдинг-ку?» деди. «Тўғри», деди Амр. «Мен сени Аллоҳга, Унинг Расулига ва Исломга чақираман», деди Ҳазрати Али. «Уларнинг менга кераги йўқ», деди. «Мен сени олишувга чақираман», деди Али. «Нима учун, эй жиян? Аллоҳга қасамки, мен сени ўлдиришни хоҳламайман», деди у. «Мен сени ўлдиришни истайман», деди Али. Шунда Амр қизишиб кетди ва эгардан тушиб, отини сўйиб юборди. Али билан жангга ҳозирланди. У Алига томон юрди. Олишув бошланди. Амр қилич солган эди, Али қалқони билан тўсди. Аммо қилич қалқонни ёриб ўтиб, Алининг бошини яралади. Али ўз навбатида кучли зарба бериб, Амрни қатл этди. Мусулмонлар такбир айтдилар. Қолган мушриклар орқаларига қараб қочдилар. Кейинчалик ҳам мушриклар бир неча бор хандақдан ўтишга уриниб кўрдилар, аммо ҳар сафар қаттиқ қаршиликка учраб, ортга қайтдилар. Икки томондан бир-бирига камон отишлар бўлди. Мусулмонлар беш кишини шаҳид ҳам бердилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ