Йўл ўзгартирилди

1 ўн йил аввал 2143 siyrat.uz

Аслам қабиласига мансуб бир киши: «Мен, эй Аллоҳнинг Расули», деди ва тепаликлар орасидаги нотекис, тошлари кўп йўлга бошлади. У йўлдан чиққанларидан сўнг водийга туташ текис йўлга дуч келдилар. Аввалги йўлни ёқтирмай турган Пайғамбар алайҳиссалом одамларга: «Настағфируллоҳа ва натуби илайҳи» (Аллоҳга истиғфор айтамиз ва Унга тавба қиламиз), деб айтинглар», дедилар. Одамлар айтишди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Бу бани Исроилга арз қилинган «ҳутти» эди, аммо айтмадилар», дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом одамларга: «Ўнг томондан Ҳамаз орқали Макканинг пастки тарафидаги Ҳудайбия пастлиги томонга юринглар», дедилар. Одамлар ўша йўлдан юришди. Мусулмонлар изидан кўтарилган чангни кўрган Қурайш отлиқлари йўлларини ўзгартириб, ўз қабиладошлари ҳузурига от чоптириб қайтдилар. Пайғамбар алайҳиссалом йўлни тўғрилаб, олға юришни бошлаган эдилар, туялари чўк тушиб, юрмай ётиб олди. Одамлар туя ётиб олди, деган гап тарқатишди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Ётиб олгани йўқ, бунинг бунақа одати йўқ эди, лекин уни Маккада филни тутган нарса тутиб қолди, Қурайш бугун мендан силаи раҳм ҳақида нимани сўраса, бераман», дедилар. Сўнгра туяларини бошқа тарафга буриб ниқтаган эдилар, сакраб туриб, юриб кетди. Юриб бориб Ҳудайбиянинг четига тушдилар. Одамларга: «Тушиб жойлашинглар», дедилар. Улар: «Эй Аллоҳнинг Расули, ҳеч қаерда сув йўқ-ку, қандай қилиб жойлашамиз?» дедилар. Шунда у Зот саҳобаларидан бирларига ўқдонларидан бир камон ўқини чиқариб бердилар. У киши ўқни кўлмак сув тўпланадиган жойлардан бирига санчиб қўйган эди, сув отилиб чиқа бошлади.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ