Абу Бакрнинг ҳаж қилиши

1 ўн йил аввал 1985 siyrat.uz

 

Ҳижратнинг тўққизинчи йили зулқаъда ойининг охирида ҳажга борадиганларга Пайғамбар алайҳиссалом Абу Бакр Сиддиқни бошлиқ этиб тайинладилар. Абу Бакр уч юз киши билан Расулуллоҳ қурбонликка атаб берган йигирмата туяни ва ўзининг бешта туясини олиб йўлга тушди. Улар жўнаб кетишгандан кейин Пайғамбар алайҳиссаломга Бароат сурасининг бош қисми нозил бўлди. Расулуллоҳ ҳажжи акбар (катта ҳаж) кунида ушбу сурани ҳожиларга етказиш учун бу шарафли вазифани менга ваколатан менинг хонадонимга мансуб одам адо этмоғи керак, деб Абу Бакрнинг орқасидан Али ибн Абу Толибни жўнатдилар. Али уловини қичаб ҳайдаганча ҳажга кетаётганларга ярим йўлда етиб олди. Абу Бакр: «Расулуллоҳ сени ҳажга етакчи қилиб юбордими?» деб сўраган эди, Али: «Йўқ, мени одамларга Бароат сурасини етказиш учун юбордилар», дея жавоб берди. Ҳожилар Қурбон ҳайити куни Минода тўпланган пайтда Али уларга Бароат сурасининг бош қисмидаги ўн уч оятни ўқиб берди. Бу оятларда ваъдасида турмаган мушриклар билан тузилган шартномалар кучга эга эмаслиги, мушрикларга тўрт ой муҳлат берилиши, улар бу муддатда истаган жойга бора олиши, мусулмонларга қарши чиқмаган ва хиёнат қилмаган мушриклар билан тузилган шартномалар эса муддати битгунгача тўла кучга эгалиги баён этилган эди. Али мазкур оятларни ўқиб бўлгач, бу йилдан эътиборан Байтуллоҳни мушриклар ва яланғоч одамлар тавоф этиши мумкин эмаслигини эълон қилди. Али бу сафар мобайнида ҳазрати Абу Бакр Сиддиқнинг орқасида намоз ўқиди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ