Яҳудийларнинг жинояти

3 йил аввал 1842 siyrat.uz

Аммо яҳудийлар бағрикенгликка яраша бўла олмадилар. Улар жиноят устига жиноят қилдилар. Уруш тугаб, одамлар бир оз тинчланганидан кейин яҳудийлардан Саллом ибн Мишкамнинг хотини Зайнаб бинту Ҳорис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қовурилган қўй гўштини заҳарланган ҳолда ҳадя қилди. У аввал Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қўйнинг қайси қисмини яхши кўришларини одамлардан сўраб, билиб олган эди. У Зот қўйнинг қўлини яхши кўрар эдилар. Жиноятчи аёл ўша жойга кўпроқ заҳар солди ва бошқа жойларни ҳам заҳарлаб туриб, Пайғамбар алайҳиссаломга ҳадя, деб берди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Бишр ибн Баро ибн Маърур розияллоҳу анҳу ҳам ўтирган эди. Аёл қўйни олиб келиб, уларнинг олдиларига қўйди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлни олиб, бир тишладилар, аммо ютмасдан, қайтариб туфладилар. Бишр ибн Баро ибн Маърур розияллоҳу анҳу бўлса олган гўштини ютиб юборди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу суяк менга ўзининг заҳарлангани ҳақида хабар бермоқда», дедилар. Кейин ҳалиги аёлни чақиртириб келдилар. У эътироф этди. У Зот ундан: «Бу ишга сени нима етаклади?» деб сўрадилар. У: «Қавмимдан менга сен ҳақингда ўзингга махфий бўлмаган нарса етди. Агар подшоҳ бўлса, ундан қутуламан. Агар набий бўлса, унга хабар берилар, дедим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни афв этдилар. Бишр ибн Баро ибн Маърур розияллоҳу анҳу ўша заҳарланиш таъсирида вафот этди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушган ўлжаларни тақсим қилдилар. Пиёда аскарга бир улуш, отга икки улуш, отлиқ аскарга уч улуш бердилар. Хайбарда асирга тушган аёллар ичида яҳудийлар бошлиғининг қизи София бинту Ҳуяй ибн Ахтоб ҳам бор эди. У киши Исломга кирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини озод қилиб, ўзлари уйландилар. София онамизнинг маҳрлари озод қилинганлари бўлди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ