Қурайш ва бани Бакр томонидан сулҳнинг бузилиши

1 ўн йил аввал 1958 siyrat.uz

Дардни яширсанг, иситмаси ошкора қилади, деганларидек, Қурайш ва унинг шартномадоши бани Бакр ўз душманликларини тутиб тура олмай, Ҳудайбия сулҳини бузишди. Ҳудайбия сулҳида «Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шартномасига қўшилмоқчи бўлса, қўшилавериши, шунингдек, ким Қурайшнинг шартномасига қўшилмоқчи бўлса, қўшилавериши»га келишилган эди. Ана шу бандга биноан, бани Бакр Қурайшнинг шартномасига, Хузоъа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шартномасига қўшилган эдилар. Бани Бакр билан Хузоъанинг ўртасида эса қадимги адоват бор эди. Исломдан олдин улар бир-бирлари билан урушиб юрар эдилар. Ислом келгандан кейин бу адоват тўхтаган эди. Ҳудайбия сулҳи тузилганидан кейин бу икки қабила бир-бирига қарши бўлган икки томонга шерик бўлиб, уларнинг душманликлари яна янгиланди. Бани Бакр қабиласи пайтдан фойдаланиб Хузоъадаги эски ўчини олмоқчи бўлди. Хузоъаликлар ўз сувхоналарида машғул бўлиб турганларида бани Бакр одамлари уларга тўсатдан ҳужум қилиб, бир неча кишини ўлдирдилар. Тўс-тўполон бўлиб, орада уруш чиқди. Қурайш ўз шартномадоши бани Бакрга қурол етказиб берди. Қурайшнинг кўзга кўринган одамлари кечаси билдирмай бориб, урушда шахсан иштирок этдилар. Хузоъаликлар Ҳарамга қараб қочдилар. Ҳарамга етиб борганларидан кейин бани Бакрликларнинг баъзилари: «Энди Ҳарамга кирдик. Худодан қўрқинглар! Худодан қўрқинглар!» дейишди. Бошқалари эса: «Бугун Худо йўқ! Эй бани Бакр, ўчингизни олиб қолинг! Бундан кейин қулай фурсат келмайди!» деди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ