Умму Кулсум розияллоҳу анҳунинг аввалги турмушлари

670

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

Савол: Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning qizlari Ummu Kulsum roziyallohu anho Usmon roziyallohu anhuga turmushga chiqishlaridan oldin turmush qurganmi?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ала ман ла набийя баъдаҳ.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккинчи қизлари Руқайя билан учинчи қизлари Умму Кулсум (Умму Гулсум)лар ёшликларидан Пайғамбаримизнинг ота бир, она бошқа амакилари Абу Лаҳабнинг икки ўғли Утба ва Утайбаларга никоҳланиб аниқроғи, фотиҳаланиб, унаштириб қўйилган эдилар, чунки улар бир ёстиққа бош қўйиб, оила қуришмаган!

Масад (таббат) сураси нозил бўлганидан кейин Утба ва Утайбалар ота-оналарининг ҳамда Қурайш раҳбариятининг қистовлари билан никоҳларидан воз кечишди.

Натижада, опа-сингиллар бокира ҳолларида ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳуга бирин-кетин, яъни бирининг вафотидан сўнг иккинчиси турмушга чиқадилар.

Манбалар:

Заҳабий, «Сияру аъломин нубало», 3/221;

Ибнул Асир, «Усдул ғоба», 3/458;

Абу Нуайм, «Маърифатус саҳоба», 6/3198;

Ибн Абдул Барр, «Ал-истийъоб фи маърифатил асҳоб», 2/134;

Муҳаммад ибн Юсуф Шомий, «Субулул ҳудо вар рашод фи сийрати хойрил ибод», 11/33;

«Ал-мавсуъатул арабиятул оламия», 1;

Зириклий, «Ал-аълом», 5/231;

Доктор Али Саллобий, «Тайсирул Каримил Маннон фи сийрати Усмон ибн Аффон», 1/19.

Мулоҳаза билдиринг