Пайғамбар алайҳиссалом ҳам овоз чиқариб йиғлаган эканлар, деб эшитдим. Шу гап ростми?

804

Савол: Пайғамбар алайҳиссалом ҳам овоз чиқариб йиғлаган эканлар, деб эшитдим. Шу гап ростми? Агар рост бўлса, нима сабаб бўлганини билмоқчи эдим.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ала ман ла набийя баъдаҳ.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Абдуллоҳ ибн Масъуд айтади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳуга йиғлаганларидан кўра қаттиқроқ йиғлаганларини ҳечам кўрмаганмиз. Уни қибла томонга қўйдилар, сўнг жанозаларида турдилар ва хўрсиниб-хўрсиниб йиғладилар» .

Манбалар:
Мулла Али Қори, «Шарҳу муснади Аби Ҳанифа», 1/526;
Аҳмад ибн Абдуллоҳ Табарий, «Захоирул уқбо», 1/181;
Ҳофиз Қасталоний, «Ал-мавоҳибул ладуния бил минаҳил Муҳаммадия», 1/515;
«Ал-мавсуъатул исломиятул муъосира», 6/98;
Доктор Роғиб Ҳанафий,«Ас-сийратун набавия», 25/11;
Доктор Али ибн Нойиф Шаҳҳуд, «Мавсуъатул хутабил минбария», 1/55.

Мулоҳаза билдиринг