Туббоннинг Мадина халқидан ғазабланиши ва бунинг сабаби

1 ўн йил аввал 1788 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Туббон Машриқ томонга қилган сафаридан қайтаётиб Мадинага кириб ўтди. Чунки сафарини бошлаган пайтда у ерда ўғлини қолдириб кетган эди. Бу пайтда Мадина халқига нисбатан ғазаби йўқ эди. Аммо маҳаллий аҳолидан баъзилари унга хиёнат қилиб, унинг ўғлини ўлдириб қўядилар. Шундан кейин у Мадинани хароб қилиш, аҳлини эса таг-томири билан йўқотиш ва хурмоларини кесиб ташлаш нияти билан кириб келади. Унга қарши ансорлар маҳаллаларидан бири аскар тўплайди. Уларнинг бошлиқлари эса бани Нажжорнинг иттифоқдоши бўлган Талланинг ўғли Амр ва Амр ибн Мабзул ўғилларидан бири эди. Мабзулнинг асл исми Омир ибн ан-Нажжордир. Нажжорнинг асл исми эса Таймуллоҳ ибн Саълаба ибн Амр ибн Хазраж ибн Ҳориса ибн Саълаба ибн Амр ибн Омирдир.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ