Янги ҳижрий 1438 йил муборак бўлсин!

703

Муҳаррам ойи ҳижрий – қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш кунидир. Бу ой жоҳилият даврида «Муътамир» ёки «Муътамар» деб ҳам аталган. Шунингдек, жоҳилият даврида Муҳаррам ойи Ражаб ойига нисбатан ҳам ишлатилган.

Луғатда «муҳаррам» сўзи, ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Дарҳақиқат, Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Бу ойни Аллоҳнинг ойи, деб номланади, бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми?

Одатда мусулмонлар бир-бирларини бу муносабат билан табрик этадилар. Биз ҳам барчаларингизни 1438 ҳижрий йилнинг бошланиши билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло бу йилни барчамиз учун хайр-барака йили бўлишини насиб этсин. Азиз Ватанимизни тинч ва осойишта бўлишини, халқимизнинг бахти-саодати зиёда бўлишини насиб этсин! Омийн!

Мулоҳаза билдиринг