Албанияда «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам — раҳмат пайғамбари» мавзусида конференция ўтказилди

1 ўн йил аввал 1555 siyrat.uz

  Албания республикаси Тирана шаҳрида «Бадр» Ислом университетининг тафаккур, маданият ва санъат клуби ташаббуси билан «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам — раҳмат пайғамбари» мавзусига бағишланган конференция ўтказилди.

   Бу конференция жорий йилнинг 23 февралида Албания мусулмонлари қўмитаси ижроия котиби Али Заимий, университет масъуллари, бир гуруҳ уламо ва мутафаккирлар ҳамда сиёсий арбоблар иштирокида бўлиб ўтди.

   Конференция Албания республикасидаги «Бадр» Ислом университети исломий фанлар факультети талабаси Шуайб Юсуфий томонидан Қуръони карим оятлари қироати  билан бошланди. Тадбир давомида исломий фанлар факультети декани доктор Ойхон Текинеш сўзга чиқиб, иштирокчиларни табриклади. Доктор Ойхон ўз нутқида  ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалломнинг ўзига хос хусусиятларидан бири у Зотнинг шахсиятлари мукаммал эканлигини айтиб,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалломда барча ахлоқий фазилатлар мужассам бўлганлигини таъкидлади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ