«Оламларга раҳмат Пайғамбар» мусобақасининг ғолиблари

1 ўн йил аввал 1491 siyrat.uz

     «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – оламларга раҳмат Пайғамбар»  олтинчи мусобақаси ғолиблари  Россия федерацияси пойтахти Москва шаҳар жомеъ масжидининг ижтимоий залида бўлиб ўтган тадбирда эълон қилинди. Жорий йилнинг 13 февралида ўтказилган мазкур мусобақа натижаларини эълон қилиш тадбирида ғолибларга қимматбаҳо совға ва мукофотлар тақдим этилди. Тадбир бошида сўзга чиққан Россия муфтийси ва мамлакат мусулмонлари марказий диний идорасининг раиси Шайх Равил Ғайниддин бу каби мусобақаларнинг исломий таълимотлар ва қадриятларни тарғиб этиш ва уларни сақлашдаги роли юксак эканлигини айтиб, ушбу диний мусобақа қатнашчиларини самимий табриклади.

   Хабарда айтилишича, ҳакамлар ҳайъатининг қарорига мувофиқ мусобақанинг бу босқичида ҳеч ким биринчи ўринни эгаллай олмади. Аммо иккинчи ўринни Липецк шаҳридан Валерий Иванов ва Москва шаҳридан Альберт Таниев, учинчи ўринни эса Москва шаҳридан Наима Эҳсонова ва Элдор Ағишевлар эгаллашди. Бундан ташқари, Валерий Сабаев «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – оламларга раҳмат Пайғамбар» олтинчи мусобақасининг «Татар тилидаги энг зўр шеър» совринини қўлга киритди.

   Айтиш ўринлики, мазкур мусобақа 2005 йилдан Россия муфтийлари кенгашининг ижтимоий хайрия, маънавий ва таълим фаолиятлари бўлими ташаббуси билан ҳар йили ўтказиб келинмоқда.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ