«Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида сўзлаб беринг»

3 йил аввал 2517 siyrat.uz

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим   Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бизни Ўзининг охирги Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор» деб нозил қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамдлар бўлсин. Ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси биз учун ибрат манбаи бўлган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга батамом ва мукаммал салавоту дурудлар бўлсин! Барчангизни келаётган Аллоҳ таолонинг ҳабиби, Сарвари коинот,  Саййидул анбиё Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой «Мавлиди шариф» билан муборакбод этамиз. Ушбу ойнинг кириб келиши муносабати билан сизларни Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўлларини ўрганиш ва бу борадаги билимларингизни такомиллаштириш мақсадида Siyrat.uz сайти томонидан ўтказилаётган «Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида сўзлаб беринг» номли танловимизга таклиф қиламиз. Танловда фаол иштрок этасиз, деган умиддамиз.   Танлов қуйидаги йўналиш бўйича бўлиб ўтади:  
  1. Мақола.
  2. Шеър.
  3. Видео лавҳа ёки слайд.
  4. Расм (Мем).
  Танлов қуйидаги мавзулар атрофида бўлади:  
  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қандай эргашамиз?
  2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эр сифатида.
  3. Сийратни нима учун ўрганамиз?
  4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – буюк муаллим.
  5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – буюк намуна.
  6. Ҳозирги кундаги муаммоларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ҳал қилар эдилар?
  7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мактуб
  Эслатма:
  1. Мақола «Times new roman» услубида, 14 шрифтда, бир интервал ҳажмида 2 бетдан 6 бетгача бўлиши керак;
  2. Видео лавҳа иложи борича шахсий ижод билан тайёрланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Лекин бошқа тилда тайёрланган видео лавҳаларнинг субтитр вариантини тақдим қилинса ҳам бўлади;
  3. Расм (яъни Мем)да Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари, улуғ инсонларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида айтган гаплари ёки сийрат бўйича ҳикматли сўзлар  акс этган бўлиши мақсадга мувофиқ.
  4. Танловга тақдим қилинаётган мақолалар матбуотда чоп этилмаган ҳамда интернетдан олинмаган бўлиши шарт.
    Танловга материаллар 22-ноябрдан 22-декабрга қадар бўлган вақт мобайнида қабул қилинади. Ғолиблар танлов ҳайъати аъзолари томонидан аниқланиб, 12-робиъул аввал куни эълон қилинади ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар Иншааллоҳ. Мақолаларни қуйидаги электрон манзилга юборинг: siyrat.uz@gmail.com  



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ