Мадинаи мунаввара иситмалари
1 ўн йил аввал 2092 siyrat.uz
Ибтидода Мадина мутаҳҳаранинг ҳаволари муҳожирини киром мизожлариға мувофиқ келмай, кўблари иситма дардиға дучор бўлдилар. Жаноб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам аларни ётган ерлариға боруб, ҳолларин сўраб, навозишлар қилур эрдилар. Бечораларни бир тарафдин ватан фироқи, иккинчи тарафдин Мадина иситмалари паришон қилур эрди.
Кейин Жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам Парвардигор даргоҳиға арз қилдилар. Дуоларин баракотидин Аллоҳ таоло Мадина иситмаларин кўтарди, мусулмонлар оромда бўлдилар.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Қудратлари ҳижратға етмаган заиф мусулмонларни мушриклардин мазлумиятлари
Мавзуга оид мақолалар