Украинанинг Симферопол шаҳрида Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг ҳадислари ёзилган биринчи бигборд

3 йил аввал 2006 siyrat.uz

Мазкур бигборд (реклама баннери) Украинанинг жанубида жойлашган катта шаҳар Симферополнинг Ғалаба майдонида ўрнатилган бўлиб, унда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Жаннат оналар оёқлари остидадир” ("Рай лежит у ног матери"), дея марҳамат қилган ҳадислари ёзилган.

Тадбир ташкилотчилари: “Қуръон карим оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ёзилган бигбордлар ҳаётимизда энг муҳим ва қадрли бўлган нарсаларни одамларга эслатиб туради, ҳамда инсонларнинг маънавий қадриятлари ва ҳаётлари давомидаги кундалик қилаётган хатти-ҳаракатларининг мазмун-моҳиятини ҳам эслатиб туришга хизмат қилади”, дея фикр билдиришди.

 

 




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ