Ҳар икки тарафнинг ўзаро сулҳлашуви

1 ўн йил аввал 1759 siyrat.uz

Қабилалар урушга шайланиб турганларида ўртага сулҳ таклифи ташланди. Унга кўра, Абдуманоф авлодига ас-сиқоя ва ар-рафода, Абдуддор авлодига эса ал-ҳижоба, ал-ливо ва ан-надвалар берили­ши лозим эди. Иккала тарафга ҳам мазкур таклиф маъқул тушди ва сулҳга рози бўлиб, уришиш фикридан воз кечдилар. Икки тараф иттифоқдошлари ҳам ўз ўринларида қолдилар. Аллоҳ Ислом динини юборгунига қадар иш шу тарзда давом этди. Ислом келгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Жоҳилия давридаги ҳар қандай тинчлик битимларини Ислом фақат мустаҳкамлайди», – дедилар.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ