Ал-Мутталибнинг вафоти ва унга бағишлаб айтилган марсиялар

3 йил аввал 2784 siyrat.uz

Сўнг Ал-Мутталиб Ямандаги Радмон деган жойда вафот этди. Унинг вафотига атаб бир қанча марсиялар битилган. Жумладан:

Мутталибдан сўнг ҳожилар ташналикда қолдилар,

Унинг пайтида қоринлари тўяр, қониб сув ичар эдилар,

Кошки, Қурайш ундан кейин ўз ўрнида (шундайлигича) қолса!

Матруд ибн Каъб ал-Хузоий Навфал ибн Абдуманофнинг ўлими хабарини эшитган пайтда (Навфал Абдуманоф ўғилларининг энг охирги вафот этгани эди) Ал-Мутталиб ва Бани Абдуманоф уруғидан ўтганлар учун йиғлаб шундай деди:

Эй ҳаётимни жунбушга келтирган тун!

Оғир кунларимнинг бирисан!

Бошимдаги ғамлар қандай оғирки,

Ўлим нафратини тотиб кўрмоқдаман

Биродарим Навфални ёдга олсам,

Менга аввал ўтганларни эслатади.

У менга қизил лозиму

Сариқ чопонларни ёдга солади.

Тўртовлонки, ҳар бири саййид эдилар,

Саййидлар авлоди саййидлар ўғли.

Бири Радмонда-ю, бири Салмонда ўлди,

Бошқаси Ғаззада қолди.

Бириси бинолар шарқида лаҳад қаърида

Ўзига абадий ошён қилди[1].

Улар, хуллас, Абдуманоф авлодидирки,

Ҳар қандай маломатдан омондадир.

Муғиранинг ўзи-ю, унинг авлоди,

Тириклар ичра энг яхши, ўликларда ҳам.


[1] Абдуманофнинг исми Муғирадир. Унинг ўғиллари орасида энг аввал вафот этгани Ҳошим бўлиб, Шом ўлкасидаги Ғаззада ўлган эди. Сўнгра Абдушамс Маккада, Мутталиб эса Ямандаги Радмон деган жойда вафот этган. Охиргиси Навфал бўлиб, у Ироқ томонда­ги Салмон деган жойда вафот этган.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ