Сажла ва уни кавлаганлар

1 ўн йил аввал 1742 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: «Сажла»– Ал-Мутъим ибн Адийнинг қудуғи бўлиб, ҳозиргача ўша қудуқдан сув ичиб келадилар. Бани Навфалнинг таъкидлашича, Ал-Мутъим бу қудуқни Ҳошимнинг ўғли Асаддан сотиб олган. Аммо Бани Ҳошимга кўра, Ҳошим ўғиллари замзамни топгач,«Сажла»ни Ал-Мутъимга ҳадя қилганлар. Улар қуйидаги қудуқлардан ҳам беҳожат бўлганлар: «Ал-Ҳафр»қудуғини Умайя ибн Абдушамс ўзи учун кавлаган эди.«Суқия»ни Бани Асад ибн Абдулуззо кавлаган бўлиб, у Бани Асад қудуғидир.«Умму Аҳрод»ни Бани Абдуддор кавлаган. «Ас-Сунбула»ни Бани Жумаҳ кавлаган бўлиб, у Халаф ибн Ваҳбнинг қудуғидир. «Ал-Ғамр»ни эса Бани Саҳм кавлаган ва у шу қабила қудуғидир.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ