Абдулмутталибнинг у Зот соллаллоҳу алайҳи васалламни гўдакликларидан ҳурмат қилгани

3 йил аввал 1952 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Абдулмутталиб набираси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни жуда яхши кўрар, унга ўзгача ҳурмат кўрсатарди. Абдулмутталибга Каъбанинг соясига тўшак солиб қўйилар, унинг фарзандларидан биронтаси оталари ҳурматидан унга ўтира олмас эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ёш гўдак бўлишларига қарамай, тўшакка ўтириб олардилар, амакилари бўлса, четга олиб қўйишарди. Абдулмутталиб бу ҳолни кўриб қолса: «Ўғлимга индаманглар, Аллоҳга қасамки, келажакда у юксак мақом соҳиби бўлади», – дерди. Сўнг у Зотни ўзи билан олиб ўтирар, орқаларини силар ва у Зотнинг қилаётган ишларидан завқ оларди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ