Каъбани қайта қуриш асносида Абу Ваҳб исмли кишига нима бўлгани

3 йил аввал 2100 siyrat.uz

Қурайш Каъбани бузиб, қайта қуришга келишиб турганларида Абу Ваҳб ибн Амр ибн Оиз ибн Абд ибн Имрон ибн Махзум исмли киши Каъбадан бир тошни суғуриб олди, ҳалиги тош дарҳол унинг қўлидан чиқиб, қайтиб ўз ўрнига жойлашиб қолди. Бу ҳолни кўрган Абу Ваҳб: «Эй Қурайш аҳли, бу байт қурилишига энг ҳалол бўлган пулларингизни беринглар ва бу пулга зино маҳри ёки судхўрлик фойдаси ҳамда бировнинг ҳақи асло аралашмаган бўлсин!» – деди. Одамлар бу гапларни Валид ибн ал-Муғирага ҳам нисбат берадилар. Ибн Исҳоқ: менга Абдуллоҳ ибн Абу Нажиҳ ал-Маккий Абдуллоҳ ибн Сафвон ибн Умайядан нақл қилиб деди: Абдуллоҳ бир куни Жаъда ибн Ҳубайранинг ўғлини Каъбани тавоф қилаётганини кўриб, унинг кимлигини суриштирган эди, унга: «Бу Жаъданинг ўғли», – дейишди. Шунда Абдуллоҳ ибн Сафвон: «Бу боланинг бобоси Абу Ваҳб бўлиб, у Каъбани бузиш чоғида бир тошни олган, тош эса унинг қўлидан чиқиб, олган жойига ўрнашиб қолган эди. Шу вақт у Қурайшга қараб: «Эй Қурайш аҳли, бу байт қурилишига энг ҳалол пулларингизни беринглар. Бу пулга зино маҳри ёки судхўрлик фойдаси ҳамда бировнинг ҳаққи асло аралашмасин!» деб айтган эди», деди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ