Саъянинг ўғиллари Саълаба ва Усайдлар ҳамда Асад ибн Убайднинг исломга киришлари

3 йил аввал 1864 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: менга Осим ибн Амр ибн Қатода, бани қурайзалик бир қариядан нақл қилиб деди: «Бани Қурайзанинг биродарлари Бани Ҳадалдан бўлган саъянинг ўғиллари Саълаба ва Усайд ҳамда Асад ибн Убайднинг Исломга киришлари қандай бўлганини биласанми? Улар аввалига мусулмонларга қарши ашаддий душман бўлиб, кейин­чалик Исломни қабул қилдилар ва унда улуғ инсонларга айландилар». Мен: «Қасамки, бунинг қандай бўлганини билмайман», – дедим. У: «Шом яҳудийларидан Ибн ал-Ҳайябон исмли киши Ислом кели­шидан бир қанча йиллар аввал бизнинг диёримиз (Мадина)га кўчиб келди. Биз намозни ундан яхшироқ ўқийдиган кимсани кўрмагандик. У биз билан яшай бошлади. ёмғир ёғмай, қурғоқчилик бошланса, унга: «Эй Ибн ал-ҳайябон, ташқарига чиқиб, бизларга ёмғир сўраб бер», – дердик. У: «Йўқ, аввал садақа қилинглар», – дер­ди. Биз: «Қанча?» – деб сўрардик. У: «Бир соъ84 хурмо ёки икки муд­д85арпа», – дерди. Унинг айтганича садақа қилардик ва у адиримиз тепасига чиқиб Аллоҳдан сув сўраб дуо қиларди. Қасамки, у ҳали жойидан жилмасдан туриб, осмонда булут кўринар ва ёмғир ёғар эди. Ибн ал-Ҳаййабон бу ишни бир неча марта қилган эди. У ўлим тўшагида ётиб қолганда яҳудийларни тўплаб: «Эй, яҳудийлар жа­моаси, нима деб ўйлайсизлар, мени шароблар ватани бўлган Шом еридан очлик ва қурғоқчилик макони бўлган бу ерларга нима олиб келди?» – деди. Улар: «Буни ўзинг биласан», – дедилар. У: «Мен бу ерларга чиқиш вақти яқинлашиб қолган Пайғамбарни ахтариб кел­ганман. Чунки бу шаҳар унинг ҳижратгоҳи бўлади. Мен уни кўриб, унга эргашсам, деган эдим. аммо ўлимим яқин қолганга ўхшайди. Эй, яҳудийлар, сизлар бошқалардан аввал унга иймон келтиринг. У ўзига қарши бўлганлар билан уруш қилиб, аёл ва болаларини асир олади, бу нарса сизларни унга иймон келтиришдан тўсиб қўйма-

син!» – деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбар бўлганларидан кейин Мадинага келдилар ва орада бир қанча урушлар бўлиб ўтди. У Зот Бани Қурайза яҳудийларини қамал қилиб турганларида, Саъянинг ўғиллари Саъла­ба ва Усайд ҳамда Асад ибн Убайдлар ёш ва навқирон эдилар. Улар: «Эй Бани Қурайза, Аллоҳга қасамки, сизларга Ибн ал-Ҳаййабон ва­сият қилиб кетган Пайғамбар − шу», – дедилар. Бани қурайзаликлар эса: «Йўқ, бу − у эмас», – дедилар. Йигитлар: «Ҳ, қасамки, бу ўша Пайғамбар бўлиб, унда бизга айтилган барча сифатлар мавжуд», – деб Қалъадан пастга тушиб, Исломни қабул қилдилар ва жону моллари ҳамда оилаларини сақлаб қолдилар.

Ибн Исҳоқ: булар яҳудийлар ҳақида бизгача етиб келган маълу­мотлардир.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ