Салмон ва Мавсилдаги устози

1 ўн йил аввал 1746 siyrat.uz

Руҳоний вафот этиб, дафн этилгач, васияти бўйича Мавсилга бордим. У ердаги роҳибга: «Фалон руҳоний вафоти олдидан сизга шогирд бўлишимни васият қилиб кетди, сизнинг ҳам у каби ҳақ дин­да эканингизни айтди», – дедим. У мени қабул қилди ва ҳузурида қолишимга розилигини айтди. Мен унинг олдида қолдим. Унинг ҳам би­родари каби солиҳ киши эканлигини кўрдим,бироқ кексайиб қолган эди. Унинг ҳам ажали етиб қолди. Ўлим тўшагида ётганида унга: «Тақсир, фалончи ўлими олдидан менга сизнинг олдингизга келиш­ни васият қилиб кетганди. Сизга ҳам Аллоҳнинг ҳукми яқин келиб турибди. Энди кимнинг олдига боришимни маслаҳат берасиз, мен­га нимани буюрасиз?» – дедим. У: «Ўғлим, қасамки, бу борада мен билган киши Насибиндаги фалончи бўлиб, у бизга ўхшаб ҳақ динда­дир», – деди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ