Варақа ва Ибн Жаҳшларга нима бўлгани

1 ўн йил аввал 2036 siyrat.uz

Улардан Варақа ибн Навфал насронийликни қабул қилиб, бу дин­да мустаҳкам бўлди. У илоҳий китобларни ўқишни ўрганиб, аҳли китоб олимлардан бирига айланди. Убайдуллоҳ ибн Жаҳш эса ҳақ динни излаб юриб, ниҳоят Исломга кирди. Сўнгра мусулмонлар билан бирга Ҳабашистонга ҳижрат қилди. У ўзи билан хотини Абу Суфённинг қизи Умму Ҳабибани ҳам олиб кетган, у ҳам муслима эди. Ҳабашистонга боргач, ибн Жаҳш насронийликни қабул қилиб, Ис­ломдан қайтди ва насроний ҳолида ўлиб кетди.

Ибн Исҳоқ: менга Муҳаммад ибн Жаъфар ибн аз-Зубайр деди: «Убайдуллоҳ ибн Жаҳш насроний бўлганидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари олдидан ўтиб қолса, уларга қараб: «Бизнинг кўзимиз очилди, аммо сизларники ҳали ҳам ёпиқ», – дерди».




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ