Хадижанинг ваҳий келишини текшириб кўргани

3 йил аввал 1972 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: менга Зубайр оиласининг мавлоси Исмоил ибн Абу Ҳакам Хадижа розияллоҳу анҳодан сўзлаб, деди: «Бир куни Хадижа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Менга Жаброилнинг келганини айта оласизми?» – деди. У Зот: «Ҳа», – дедилар ва Жаброил келганда Хадижага айтдилар. Хадижа у Зотга: «Ўрнингиздан туринг-да, чап оёғим устига ўтиринг», – деди. Расулуллоҳ ўринларидан туриб, унинг чап оёғига ўтирдилар. Хадижа: «У (Жаброил)ни кўряпсизми?» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», – деб жавоб бердилар. Хадижа: «Ўнг оёғимга ўтиринг», – деди. У Зот шундай қилдилар. Хадижа яна «Уни кўряпсизми?» – деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, кўряпман», – дедилар. Хадижа бу сафар

у Зотдан кўксига ўтиришларини сўради, у Зот эса шундай қилдилар.

Хадижа: «Уни кўряпсизми?» – деб яна сўради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам яна: «Ҳа», – деб жавоб бердилар. Шундан сўнг Хадижа Расулуллоҳни қучоқлаб, устиларига рўмолини ёпди ва: «Уни кўряпсизми?» – деди. У Зот бу сафар «Йўқ, кўрмаяпман», – дедилар. Шунда Хадижа: «Шод­ланинг ва саботли бўлинг. Аллоҳга қасамки, албатта, у фариштадир, шайтон эмас», – деди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ