Унинг насаби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уни ўғил қилиб олишлари сабаби

3 йил аввал 1729 siyrat.uz

Ибн Ҳишом: Зайд – Ҳориса ибн Шураҳбил ибн Каъб ибн Абду­луззо ибн Имрулқайс ибн Омир ибн Нўъмон ибн Абдувудд ибн Авф ибн Кинона ибн Бакр ибн Авф ибн Узра ибн Зайдул-лот ибн Руфайда ибн Савр ибн Калб ибн Вабранинг ўғлидир. Ҳаким ибн Ҳизом ибн Хувайлид шомдан келтирган қуллар орасида ходимлик ёшига етган Зайд ибн Ҳориса ҳам бор эди. Шунда Ҳакимнинг аммаси Хадижа бинт Хувайлид унинг олдига кирди. Бу вақтда у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари эди. У: «Эй амма, мана бу қуллардан қайси бирини истасангиз, танланг, ўша сизга», – деди. Хадижа Зайдни танлаб олди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўриб, аёлларидан ўзларига ҳадя қилишини сўрадилар. Хадижа ҳадя қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни озод этиб, ўзларига ўғил қилиб олдилар. Бу воқеа ваҳий тушишидан олдин бўлган эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ