Валид ибн ал-Муғиранинг Қуръонни қандай васф қилишни билмай ҳайрон бўлгани, унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши чиқиш учун бир неча қурайшликлар билан учрашиши ва қурайшликлар

6 йил аввал 1116 siyrat.uz

Валид ибн ал-Муғира ҳузурига Қурайшдан бир неча киши йиғилиб келдилар. Валид улар орасидаги ёши улуғ киши бўлиб, ҳаж мавсумига келган эди. У қурайшликларга қарата: «Эй Қурайш жа­моаси, мана бу мавсум ҳам келди. Ҳадемай араблар вакиллари ҳам келиб қоладилар. Улар мана бу биродарларингиз (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳақида эшитганлари аниқ. Сизлар у ҳақда бир тўхтамга келиб олинглар. Кейин ҳар хил гапириб, бир-бирингизни ёлғончи қилиб, бир га­пингиз бошқасини рад қилиб юрмасин», – деди. Улар: «Эй Абу Абду­шамс, сен айт, айтишга арзигулик бирор гап топиб бер», – дедилар. У эса: «Йўқ, аввал сизлар айтинглар, мен эшитай-чи!» – деди. Улар: «Биз уни коҳин деймиз», – дедилар. У: «Асло, Аллоҳга қасамки, у коҳин эмас. Биз коҳинларни кўрганмиз, Муҳаммад ўқиётган калом коҳинларнинг алжираши ҳам, уларнинг қофияси ҳам эмас», – деди. Улар: «Унда уни жинни деймиз», – дедилар. Валид эса: «У жинни ҳам эмас-ку, биз жинниларни кўрганмиз, биламиз. Бу на жиннининг тутқаноғи, на телбалиги ва на васвасасидир», – деди. Шунда Қурайш вакиллари: «Бўлмаса, биз уни шоир деймиз», – дедилар. У: «У шоир эмас, биз шеърнинг барча турини, ражазини ҳам, ҳазажини ҳам, қаридини ҳам, мақбудини ҳам, мабсутини ҳам биламиз. У (айтаёт­ган нарса) шеър эмас», – деди. Шунда улар: «Унда, уни сеҳргар дей­миз», – дедилар. Валид эса: «У сеҳргар эмас, биз сеҳргарларни ҳам, сеҳрларини ҳам кўрганмиз, Муҳаммад айтаётган сўз сеҳргарларнинг суф-куфи ҳам, тугун тугиши ҳам эмас», – деди. Шунда улар: «Ун­дай бўлса, нима дейлик, эй Абу Абдушамс?» – дедилар. Валид эса: «Аллоҳга қасамки, у ўқиётган каломда ҳаловат бор, илдизи бақувват, шохлари эса серҳосил. Сизлар ҳалиги гаплардан қайси бирини айт­сангиз ҳам, унинг асоссизлиги билиниб қолади. Ундан энг яқини, у (Муҳаммад алайҳиссалом)ни «кишини отасидан, акани укасидан ва оиласи­дан айирадиган сеҳргар, дейишингиздир», – деди. Қурайшликлар шу билан унинг атрофидан тарқалдилар-да, ҳаж масумига келган одамлар юрадиган йўлларга ўтириб олиб, олдиларидан ким ўтса, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан огоҳлантирадиган ва «аҳволлари»ни зикр қиладиган бўлдилар. Шунда аллоҳ Валид ибн ал-Муғира ва унинг мазкур гапи ҳақида қуйидаги оятни нозил қилди: «(Эй, Муҳaммaд,) мeн сўққaбoш қилиб ярaтгaн кимсaни ўзимгa қўйиб бeринг! Мeн унгa кeнг-мўл бoйлик бeрдим. Ҳoзиру нoзир ўғиллaрни ҳaм. Янa унгa (ҳaёт нeъмaтлaрини) муҳaйё қилиб қўйдим. Сўнгрa у янa зиёдa қилишимни тaмa қилур. Йўқ! Чунки у oятлaримизгa қaршилик қилувчи эди. Яқиндa мeн уни бaлaнд дoвoнгa дучoр қилaжaкмaн. (Қуръoн тўғрисидa ёмoн) фикр юритди вa ҳисoбгa oлиб қўйди. Ҳaлoк қилингур, қaндaй ҳисoбгa oлди?! Янa ҳaлoк қилингур, қaндaй ҳисoбгa oлди?! Сўнгрa у (ўйлaгaн рeжaлaригa) қaрaди. (Қуръoндaн aйб тoпa oлмaгaч,) юзини тириштирди вa бу­риштирди. Сўнгрa (ҳaқдaн) юз ўгирди вa кибр қилди. Бaс, дeди: «Бу (Қуръoн) сeҳрнинг ўзидир. Бу aйни бaшaрнинг сўзидир». Яқиндa мeн уни сaқaр (жaҳaннaм)дa тoблaйдурмaн»104.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ