Ҳотиб уруши

3 йил аввал 1955 siyrat.uz

Ибн Ҳишом: Ҳотиб – Ҳотиб ибн Ҳорис ибн Қайс ибн Ҳайша ибн Ҳорис ибн Умайя ибн Муовия ибн Молик ибн Авф ибн Амр ибн Авф ибн Молик ибн Авсдир. У хазражликлар ҳимоясидаги бир яҳудийни ўлдириб қўйган эди. шунда Язид ибн Ҳорис ибн Қайс ибн Молик ибн Аҳмар ибн Ҳориса ибн Саълаба ибн Каъб ибн Хазраж ибн Ҳорис ибн Хазраж (у ибн Фусҳум ҳам дейиларди, Фусҳум унинг онаси бўлиб, Қайн ибн жасрлик аёл эди) кечаси Бани  Ҳорис ибн хазражлик бир неча кишилар билан бориб, уни ўлдиришди. натижада, Авс ва Хаз­раж ўртасида уруш бошланди. Шиддатли жанг бўлиб, хазражликлар авс устидан ғалабага эришдилар. Ўша куни Сувайд ибн Сомит ибн Холид ибн Атийя ибн Ҳавт ибн Ҳабиб ибн Амр ибн Авф ибн Молик ибн Авс ўлдирилди. Уни Бани Авф ибн Хазражнинг иттифоқдоши, кейинчалик исми Абдуллоҳ бўлган Мужаззар ибн Зиёд ал-Балавий ўлдирган эди. Уҳуд жангида Мужаззар ибн Зиёд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қатнашган, шунингдек, Ҳорис ибн Сувайд ибн Сомит ҳам жангга чиққан эди. Ҳорис ибн Сувайд Мужаззарнинг эътиборсиз турганидан фойдаланиб, отасининг қасоси учун ўлдирди (бу ҳақда, Аллоҳ хоҳласа, ўрни келганда зикр қиламан), шундан сўнг икки томон ўртасида жанглар бўлиб ўтди. доҳис уруши тафсилотлари­ни келтириб ўтирмаганимдек, бу уруш ҳақида ҳам ортиқ тўхталиб ўтирмадим.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ