Абу Жаҳл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тошни улоқтирмоқчи бўлган пайтда содир бўлган воқеа

3 йил аввал 1985 siyrat.uz

Тонг отгач, Абу Жаҳл ўзи айтганидек катта тошни олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кута бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар галгидек одатлари­ни қилдилар. Маккадалик чоғларида қибла Шом тарафда эди. Қачон намоз ўқисалар «рукн ал-ямоний» ва «ҳажар ал-асвад» ўртасида ўқир эдилар. Шунда каъба у Зот билан Шом ўрталарида қолар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқий бошладилар. Қурайш жамоаси ода­тдаги тўпланадиган жойларида Абу Жаҳлнинг нима қилишини кузатиб ўтиришар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда қилгач, абу Жаҳл тошни кўтариб у Зотга яқинлашди. Энди яқин келганда, тўсатдан ранги ўзгариб, қўрққан, қўли тошнинг устида қотган ҳолда орқага чекин­ди. Ҳатто тоши қўлидан тушиб кетди. Қурайш кишилари дарҳол унинг олдига бориб: «Сенга нима бўлди, эй Абул-Ҳакам?» – дей­ишди. У: «Кеча сизларга айтган ишимни қилиш учун турдим. Унга яқинлашишим биланоқ унинг олдида баҳайбат туя кўринди. Йўқ, Аллоҳга қасамки, мен унақа бош, унақа бўйин, унақа тишли баҳайбат туяни ҳали кўрмаганман. У мени еб қўймоқчи бўлди», – деди.

Ибн Исҳоқ: менга зикр қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «бу – Жа­броил алайҳиссаломдир! Агар яқинлашганида, албатта, уни еб қўйган бўлар эди», – дедилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ