Мадина яҳудийларининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳнинг «Сизлaргa эсa oз илм бeрилгaндир» сўзи ҳақида сўрашлари

6 йил аввал 1100 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Ибн Аббосдан ривоят қилинишича, у шундай деди:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келгач, яҳудий олимлари: «Эй Муҳаммад! Сен «Сизлaргa эсa oз илм бeрилгaндир» деган сўзинг билан бизларни назарда тутганмисан ёки қавмингними?» – деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаммани», – дедилар. Улар: «Сен ўзингга кел­ган нарса (Қуръон)да бизга Таврот берилганини ва унда ҳамма нарса­нинг баёни келганини тиловат қиласан-ку?» – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шубҳасиз, Аллоҳнинг илми олдида у камдир. Агар унга тўлиқ амал қиладиган бўлсангиз, сизларга кифоядир», – дедилар. Аллоҳ бу сўраган нарсалари ҳақида шу оятни нозил қилди: «Aгaр ер юзидaги (бoр) дaрaxтлар қaлaмлaр бўлиб, дeнгизлар (сиёҳ бўлсa вa) ундaн сўнг янa етти дeнгиз унгa ёрдaм бeрсa, Aллoҳнинг сўзлaри тугaмaс. Aлбaттa, Aллoҳ қудрaт вa ҳикмaт эгaсидир» (яъни Аллоҳнинг илми олдида Таврот озгинадир)124.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ