Билолнинг азобланиши ва озод этилиши

1 ўн йил аввал 2060 siyrat.uz

Абу Бакрнинг озод қилган қули Билол розияллоҳу анҳу Бани Жумаҳ уруғидан бўлган бир кишининг қули эди. Унинг исми Билол ибн Рабоҳ, она­сининг исми эса Ҳамома эди. Билол Исломда содиқ, қалби пок ин­сон эди. Умайя ибн Халаф ибн Ваҳб ибн Ҳузофа ибн Жумаҳ кун қизиганида уни олиб чиқар ва Макканинг водийсидаги қумга чалқанчасига ётқизарди. Сўнг катта харсанг тош олиб келишларини буюрар, тош унинг кўксига қўйиларди. Умайя: «Аллоҳга қасамки, сен то ўлгунингча шундай қоласан, ё Муҳаммаддан юз ўгириб, ал-Лот ва ал-Уззога ибодат қиласан», – дерди. Билол эса ўша азоблар ичида: «Аҳад! Аҳад!»142 дер эди».

Ибн Исҳоқ: менга Ҳишом ибн Урва ўз отасидан ривоят қилиб, деди: «Билол ўшандай азоблар ичида «Аҳад! Аҳад!» деётганида унинг ёнидан Варақа ибн Навфал ўтар ва: «Аҳад! Аҳад! Аллоҳга қасам, эй Билол!» – дерди. Сўнг Варақа Умайя ибн Халаф ва шу ишни қилаётган Бани жумаҳлик кишиларга юзланиб: «Аллоҳга қасамки, агар уни шундай ўлдирсангиз, мен унга ҳамдард бўламан», – дер эди.

Бир кун шу жойдан Абу Бакр ас-Сиддиқ ибн Абу Қуҳофа розияллоҳу анҳу ўтиб қолди. Бани жумаҳликлар Билолга азоб беришаётганди. Абу Бакрнинг уйи Бани Жумаҳ қабиласининг маҳалласида эди. Абу Бакр Умайя ибн Халафга: «Бу бечора қул хусусида Аллоҳдан қўрқмайсанми? Қачонгача (шундай азоблайсан)?» – деди. Умайя: «Уни буз­ган сенсан, энди кўриб турган ҳолатингдан уни ўзинг қутқар», – деди.

Абу Бакр: «Сенинг динингда бўлган, бундан кучлироқ ва бақувват-роқ бир қора қулим бор. Уни сенга бунинг ўрнига бераман», – деди. Умайя: «Қабул қилдим, у − сеники», – деди. Абу Бакр ас-Сиддиқ розияллоҳу анҳу унга ўзининг ўша қулини бериб, Билолни озод қилди.

   



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ