Қурайшнинг Аммор ибн Ёсирга азоб бериши

1 ўн йил аввал 2531 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Бани Махзум қабиласи мушриклари мусулмон хонадондан бўлган Аммор ибн Ёсир ва унинг ота-онасини пешин пайтидаги иссиқда уйидан чиқариб, Макканинг жазирама ҳароратида азоблар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ёнларидан ўтиб (менга етиб келишича): «Сабр қилинг, эй Ёсир оиласи, сизларга ваъда қилинган жой жаннат­дир», – дер эдилар. Амморнинг онасини қатл этишди. У Исломдан бошқа ҳамма нарсадан воз кечган эди.

Фосиқ Абу Жаҳл қурайшлик кишиларни мусулмонларга қарши гижгижларди. Агар бирор обрўли киши Исломни қабул қилганини эшитса, таъна қилар ва уялтириб: «Отангнинг динини тарк этдинг­ми? Ҳолбуки, у сендан яхшироқдир. Биз ўзингни ақлипаст, фикринг­ни хато деб ҳисоблаймиз ва обрўйингни туширамиз», – дерди. Агар ҳалиги мусулмон савдогар бўлса: «Аллоҳга қасамки, савдонгни ка­сод  қилиб, молингга зиён етказамиз», – дерди. Агар у заиф бўлса, уриб, бошқаларни ҳам шунга ундарди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ