Бани Зуҳра, Бани Ҳузайл ва Баҳро уруғларидан бўлган муҳожирлар

1 ўн йил аввал 1876 siyrat.uz

Бани Зуҳра ибн Килоб уруғидан: Абдураҳмон ибн Авф ибн Абду Авф ибн Абд ибн ал-Ҳорис ибн Зуҳра, Омир ибн Абу Ваққос, Абу Ваққос Молик ибн Уҳайб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра, ал-Мутталиб ибн Азҳар ибн Абду Авф ибн Абд ибн ал-Ҳорис ибн Зуҳра ва унинг аёли Рамла бинти Абу Авф ибн Дубайра ибн Саид ибн Саъд ибн Саҳм. У Ҳабашистонда Абдуллоҳ ибн Абдулмутталибни дунёга келтирган.

Бани Зуҳранинг Ҳузайл уруғидан бўлган иттифоқдошлари: Абдуллоҳ ибн Масъуд ибн ал-Ҳорис ибн Шамх ибн Махзум ибн Соҳила ибн Коҳил ибн ал-Ҳорис ибн Тамим ибн Саъд ибн Ҳузайл ва унинг укаси Утба ибн Масъуд.

Баҳро уруғидан олти нафар киши: ал-Миқдод ибн Амр ибн Саъ­лаба ибн Молик ибн Рабиъа ибн Сумома ибн Матруд ибн Амр ибн Саъд ибн Зуҳайр ибн Луай ибн Саълаба ибн Молик ибн аш-Шарид ибн Абу Аҳваз ибн Абу Фоиш ибн Дурайм ибн ал-Қайн ибн Аҳвад ибн Баҳро ибн Амр ибн Ҳофф ибн Қудоъа.

Ибн Ҳишом: айтишларича, у Ҳазл ибн Фос ибн Зарр ва Дуҳайр ибн Савр эди.

Ибн Исҳоқ: уни ал-Миқдод ибн ал-Асвад ибн Абду Яғус ибн Ваҳб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра деб аташарди. Бунинг сабаби: ал-Асвад ал-Миқдодни жоҳилият даврида ўзига ўғил қилиб олиб, иттифоқдош бўлган эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ