Нажошийнинг амакисидан давлат ишларида устун келиши ва ҳабашларнинг уни узоқлаштиришга уриниши

1 ўн йил аввал 1762 siyrat.uz

Нажоший амакисининг ёнида ўсди. У жасур, довюрак ва ақлли эди. Нажоший барча ишларда амакисидан устун кела бошлади ва ҳар жойда унинг ўрнини эгаллади. Ҳабашлар Нажошийнинг мавқеини кўришгач, ўзаро: «Аллоҳга қасамки, бу йигит амакисидан ўзиб кета бошлади. Амакиси уни подшоҳ этиб қолдиришидан қўрқамиз. Агар у Нажошийни подшоҳ этиб қолдирса, барчамизни ўлдиради. Чунки отасини биз ўлдирганимизни билади», – дедилар. Ҳабашлар ама­кисининг олдига бориб: «Бу йигитни ўлдир ёки орамиздан чиқариб юбор. Биз ҳаётимизни хавф остида кўрмоқдамиз», – дейишди. У: «Ҳолингизга вой бўлсин! Кеча унинг отасини ўлдирдим, энди ўзини ўлдирайми? Мен уни мамлакатдан чиқариб юбораман», – деди. Улар Нажошийни бозорга олиб бориб, бир савдогарга олти юз дирҳамга со­тиб юборишди. Савдогар уни кемага солиб, олиб кетди. Ўша кун кеч­ки пайт куз булутлари осмонда тўплана бошлади. Амакиси ёмғирда сайр этиш учун чиққанида, чақмоқ тегиб, ўлди. Ҳабашлар унинг ўғлини подшоҳ қилмоқчи бўлганларида, унинг қобилиятсиз, ақлсиз киши экани маълум бўлди. Шундан сўнг ҳабашларнинг иши чигаллашиб кетди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ