Ан-Надрнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга азият етказиши

3 йил аввал 1827 siyrat.uz

У Ан-Надр ибн ал-Ҳорис ибн Алқама ибн Калада ибн Абдума­ноф ибн Абдуддор ибн Қусайдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирон маж­лисда ўтириб унда Аллоҳга иймон келтиришга чақириб, Қуръон тиловат қилиб, (унда) қурайшликларни олдинги умматлар бошига тушган бало-офатлардан огоҳлантирсалар, кетганларидан кейин Ан-Надр ўринларига чиқиб, одамларга паҳлавон Рустам, Исфандиёр ва Форс подшоҳларидан гапириб берарди. Сўнгра у: «Аллоҳга қасамки, Муҳаммад менчалик чиройли гапира олмайди. Унинг сўзлари худди менга ўхшаб тўқиб чиқарган олдингиларнинг асфоналаридир», – дер­ди. Шунда Аллоҳ у ҳақида шундай оят туширди: «Яна улар: «(Бу) аввалгиларнинг афсоналаридир, (Муҳаммад) уларни кўчириб олган. Бас, (бу афсоналар) унга эртаю кеч ўқиб берилур», дедилар. (Эй Муҳаммад! Уларга) айтинг: «Уни осмонлар ва Ердаги (барча) сирни биладиган Зот нозил қилгандир. Албатта, У мағфиратли ва раҳмлидир»162.

У ҳақида яна шу оят тушди: «Қачонки, унга оятларимиз тило-

ват қилинса: «Булар аввалгиларнинг афсоналари-ку!» дейди»163.

У ҳақида яна мана бу оят нозил бўлди: «Ҳар қандай бўҳтончи ва гуноҳкорнинг ҳолига вой! (У) ўзига тиловат қилинаётган Аллоҳ оятларини эшитар, сўнгра гўё уларни эшитмагандек, кибрланган ҳолда (ўз куфрида) давом этар. Бас, (эй Муҳаммад!) Унга аламли азоб «хушхабари»ни беринг!»164.

Ибн Исҳоқ: менга етиб келишича, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Валид ибн ал-Муғира билан масжидда ўтирган эдилар. Шунда Ан-Надр ибн Ал-Ҳорис келиб қолди ва у ердагилар билан бирга ўтирди. Мажлисда бир неча қурайшликлар ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапираётганларида Ан-Надр ибн Ал-Ҳорис қарши чиқиб эътироз бил­дирди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қарата гапириб оғиз очирмай қўйдилар. Сўнгра унга ва қурайшликларга қарата шу оятни ўқиб бер­дилар: «(Эй, мушриклар!) Сизлар ва Аллоҳни қўйиб сиғинаётган (бут)ларингиз ҳам жаҳаннам ўтинларидир. Сизлар унга тушувчи­дирсиз! Агар ўша (маъбуда)лар (чиндан ҳам) илоҳлар бўлганида, (жаҳаннамга) тушмаган бўлур эдилар. Барчаси у ерда мангу қолувчидир. Улар (мушриклар) учун у жойда (фақат) дод-фарёд қилишгина бўлур. Улар у ерда (ҳеч нарсани) эшитмаслар»165.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ