Ҳабашистон еридан қайтганлар баёни. Ҳабашистон муҳожирларининг қайтиш сабаби

1 ўн йил аввал 1908 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳабашистонга ҳижрат қилган саҳобаларига Макка аҳлининг мусулмон бўлгани хабари етиб борганда дарҳол йўлга тушдилар, лекин Маккага яқинлашганларида Макка аҳлининг Исломга кирганликлари ҳақидаги гап-сўзларнинг асоссиз эканидан хабар топдилар. Шу боисдан улар Маккага ё мах­фий равишда ёки кимнингдир ҳимояси остида киришди.

Маккага қайтиб келганларнинг баъзилари шу ерда яшаб, охири Мадинага ҳижрат қилганлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Бадр (ва Уҳуд)га иштирок этганлар; яна баъзилари эса йўллари тўсилиб Бадр ва бошқа ғазотларда иштирок эта олмаганлар; яна бошқалари эса Маккада вафот этганлар.

Улардан Бану  Абдушшамс ибн Абдуманоф ибн Қусай уруғидан қуйидагилардир:

Усмон ибн Аффон ибн Абул-Ос ибн Умайя ибн  Абдушшамс ва у билан бирга аёли ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Руқайя, шунинг­дек, Абу Ҳузайфа ибн Утба ибн Рабиъа ибн  Абдушшамс ва унинг аёли Саҳла бинт Суҳайл (ибн Амр) ҳамда иттифоқдошларидан Абдуллоҳ ибн Жаҳш ибн Риоб(лар) эди;

Бани Навфал ибн Абдуманоф ва иттифоқдошлари Қайс (ибн) Ай­лондан Утба ибн Ғазвон;

Бану Асад ибн Абдулуззо ибн Қусайдан: аз-Зубайр ибн ал-Аввом ибн Хувайлид ибн Асад;

Бани Абдуддор ибн Қусайдан: Мусъаб ибн Умайр ибн Ҳошим ибн Абдуманоф (ибн Абдуддор) ва Сувайбит ибн Саъд ибн Ҳармала;

Бани Абд ибн Қусайдан: Тулайб ибн Умайр ибн Ваҳб ибн Абд;

Бану Зуҳра ибн Килобдан: Абдураҳмон ибн Авф ибн Абду Авф ибн Абд (ибн) ал-Ҳорис ибн Зуҳра ва иттифоқдошлари Миқдод ибн Амр ва бошқа иттифоқдошлари Абдуллоҳ ибн Масъуд;

Бану Махзум ибн Яқазадан: Абу Салама ибн Абдуласад ибн Ҳило ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум ва у билан бирга аёли Умму Салама бинт абу Умайя ибн ал-Муғира, Шаммос ибн Усмон ибн аш-Шарийд ибн Сувайд ибн Ҳарамий ибн Омир ибн Махзум ва Салама ибн Ҳишом ибн ал-Муғиралар; Салама ибн Ҳишомни ама­киси Маккадан чиқармагани боис (Мадинага) фақатгина Бадр, Уҳуд ва Хандақ жангидан кейингина кела олди. Булардан ташқари, Ай­ёш ибн Абу Рабиъа ибн ал-Муғира, Салама билан бирга Мадинага ҳижрат қилган бўлса-да, бир онадан бўлган икки биродари Абу Жаҳл ибн Ҳишом ва ал-Ҳорис ибн Ҳишомлар ортидан етиб бориб, Мак­кага қайтариб кетишди. Сўнгра уни Маккада Бадр, Уҳуд ва Хандақ ғазотлари ўтгунгача қамаб қўйишди.

Бани Махзумнинг иттифоқдошларидан қайтганлар орасида Хузоъадан: Муаттиб ибн Авф ибн Омир ва Аммор ибн Ёсирлар ҳам бор. Амморнинг Ҳабашистонга ҳижрат қилган ёки қилмагани борасида тортишувлар бор.

Бану Жумаҳ ибн Амр ибн Ҳусайс ибн Каъбдан: Усмон ибн Мазъун ибн Ҳабиб ибн Ваҳб ибн Ҳузофа ибн Жумаҳ ва унинг ўғли ас-Соиб ибн Усмон, Қудома ибн Мазъун ва Абдуллоҳ ибн Мазъунлар;

Бани Саҳм ибн Амр ибн Ҳусайс ибн Каъбдан: Хунайс ибн Ху­зофа ибн Қайс ибн Адий ва Ҳишом ибн ал-Ос ибн ал-Воил; Ҳишом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага ҳижратларидан кейин Макка­да ушлаб қолинди. Шу сабабли Мадинага бадр, Уҳуд ва Хандақ ғазотларидан кейингина кела олди.

Бану Адий ибн Каъбдан: иттифоқдошлари Омир ибн Рабиъа ва унинг аёли Лайло бинт Абу ҳасма ибн Хузофа ибн Ғоним;

Бану Омир ибн Луайдан: Абдуллоҳ ибн Махрама ибн Абдулуз­зо ибн Абу Қайс ва Абдуллоҳ ибн Суҳайл ибн Амр; Улардан иккин­чиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилганларидан то Бадр ғазотигача Маккадан чиқарилмаган эди. (Бадр кунида) мушриклар­дан воз кечиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларига ўтиб, жангда иштирок этган. шунингдек, Абу Сабра ибн Абу Руҳм ибн Абдулуззо ва у билан бирга аёли Умму Кулсум бинт Суҳайл ибн Амр ҳамда ас-Сакрон ибн Амр ибн  Абдушшамс ва унинг аёли Савда бинт Замъа ибн Қайс; ас-Сакрон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилишларидан олдин Маккада вафот этди. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг (бева) аёли Савда бинт Замъани ўз никоҳларига олдилар. Юқорида зикр этилганлар билан бирга иттифоқдошларидан Саъд ибн Хавла ҳам бор эди.

Бани Ҳорис ибн Фиҳрдан: Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ (у Омир ибн Абдуллоҳ ибн ал-Жарроҳдир), Амр ибн ал-Ҳорис ибн Зуҳайр ибн Абу Шаддод, Суҳайл ибн Байзо (у Суҳайл ибн Ваҳб ибн Рабиъа ибн Ҳилолдир) ва Амр ибн Абу Сарҳ ибн Рабиъа ибн Ҳилол;

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳабашистондан Маккага қайтган барча саҳобалари 33 кишидан иборат. Бошқалар ҳимояси остида Маккага кирганлардан бизга номлари зикр этилганлардан: Усмон ибн Мазъун ибн Ҳабиб ал-Жумаҳий, Валид ибн ал-Муғира ҳимояси остида; Абу Салама ибн Абдуласад ибн Ҳилол ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Мах­зум эса тоғаси Абу Толиб ибн Абдулмутталиб ҳимояси остида кирди­лар. Шунингдек, Умму Абу Салама ҳам Абу Толиб ҳимоясида кирди. У Абдумутталибнинг қизи Барра эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ