Ал-Мутъим ибн Адийнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қандай ҳимояга олгани

3 йил аввал 1742 siyrat.uz

Ибн Ҳишом: «Мушриклардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳимоя берди» сўзига келсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тоиф халқини ўз пайғамбарликларини тасдиқлаш ва бу йўлда ёрдамга етиб келиш учун чақирганларида улар ижобий жавоб беришмади. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳиро ғорига бордилар. Кейин ал-Ахнас ибн Шарийққа хабар юбориб, ҳимоясига олишини сўрадилар. Ал-Ахнас: «Мен иттифоқдошман, иттифоқдошлар эса ҳимоя бермайди», – дегач, бу сафар Суҳайл ибн Амрга мурожаат қилдилар. У ҳам: «Бани Омир Бани Каъбга ҳимоя бера олмайди», – деди. Ал-Мутъим ибн Адийга оғиз солган эдилар, у буни дарҳол қабул қилди, кейин оила аъзолари билан қуролланиб Каъбага келишди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга одам юбориб «киринг» дейишди. Шунда дарҳол ҳимоя остида Маккага кирган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам байтуллоҳни тавоф этиб, у ерда намоз ўқидилар. Кейин эса ўз уйларига қайтдилар. Ҳассон ибн Собитнинг айтмоқчи бўлгани мана шу эди.

Ибн Исҳоқ: Ҳассон ибн Собит (ал-ансорий) ҳам саҳифани бекор қилгани учун Ҳишом ибн Амрни мақтаб шундай деди:

Ҳимояларига хиёнат этмайдиган қавм бўлган Бани Умайя, Ҳишом ўз ҳимоясида вафо қилганидек, ал-Ҳорис ибн Ҳубаййиб ибн Сухом учун аҳдлашган ҳимоясини ҳақиқатан бажо келтирадими?

Агар Бани Ҳисл кимгадир ҳимоя беришса, сўзсиз бажарадилар ва ҳимояларини саломатлик билан адо этадилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ