Ҳасаннинг ривоятига қайтиш

1 ўн йил аввал 1974 siyrat.uz

Ҳасан сўзида давом этди: шу зайлда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломбилан бирга Байт ал-Мақдисгача бордилар. У ерда Иброҳим, Мусо, Исо алайҳиссаломларни бир гуруҳ пайғамбарлар билан бирга кўрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга имом бўлиб, намоз ўқиб бердилар. Кейин олдиларига икки идиш келтирилди: бирида шароб, иккинчисида эса сут бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сут турган идишни олиб, ундан ичди­лар ва шароб солинган идишни қолдирдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом у Зотга: «Эй Муҳаммад! (Ислом) фитратига эришдингиз, умматингиз ҳам тўғри йўлга эришди. Сизга шароб ҳаром қилинди», – деди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага йўл олдилар. Тонг отганда қурайшликлар олдига бориб, бўлиб ўтганларни хабар қилдилар. Эшитганлар­нинг кўпи: «Аллоҳга қасамки, бу ҳайратланарли иш. Туялар тезла­тиб юрилганда Маккадан Шомга бориш ва қайтиш муддати бир ой бўла туриб Муҳаммад қандай қилиб унга бориб бир кечада яна Мак­кага қайтиб кела олди?» – дейишди. Шу боисдан мусулмон бўлган кўпчилик диндан қайтди. Баъзи кишилар Абу Бакрнинг олдига бо­риб: «Эй Абу Бакр, дўстинг нима деётганини биласанми? У бу кеча Байт ал-Мақдисга боргани, у ерда намоз ўқигани ва Маккага қайтиб келганини даъво қилмоқда», – дейишди. Шунда Абу Бакр уларга: «Сизлар унга туҳмат қилмоқдасиз», – деди. Улар: «Йўқ, ана унинг ўзи масжидда бўлган воқеаларни инсонларга айтиб беряпти», – дейишди. Абу Бакр шу заҳоти: «Аллоҳга қасамки, агар у буни айтган бўлса, тўғри айтибди. Нима учун бу сизларни таажжубга солаяпти? Аллоҳга қасамки, у ўзига осмондан ерга бир кеча ёки кундузнинг бир соатида ваҳий келишини хабар беради, мен эса уни тасдиқлайман. Ҳолбуки, бу ҳолат сиз таажжуб қилаётган ишдан анча узоқ», – деди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб: «Эй Аллоҳнинг Пайғамбари! Анави қавмга ўзингизнинг кечаси Байт ал-Мақдисга борганингизни айтдингизми?» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳа», деди­лар. Абу Бакр: «Эй Аллоҳнинг Пайғамбари! Уни менга тасвирлаб бе­ринг, чунки мен у ерга борганман», – деди. Ҳасан (давом этиб) деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Узоқдан кўринди, унга қарадим...» деб Қуддусни Абу Бакрга таърифлай бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан нима­ни таърифласалар, Абу Бакр: «Тўғри айтдингиз, Сизнинг Аллоҳнинг Пайғамбари эканингизга гувоҳлик бераман», – дерди. Тасвирлаб ту­гатганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрга: «Сиз эса, эй Абу Бакр, ас-Сиддиқ195дирсиз», деб уни ўша кундан «ас-Сиддиқ» дея номлади­лар.

Ҳасан: шу боисдан Аллоҳ Исломдан қайтганлар ҳақида ушбу оят­ни туширди: «Биз сизга кўрсатган тушни ва Қуръонда лаънатлан­ган (Заққум номли) дарахтни одамлар учун фақат синов қилдик. Биз (мушрикларни шу каби хабарлар билан) қўрқитурмиз, аммо бу уларнинг туғёнларини янада кучайтиради, холос»196.

Бу ривоят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тунги сайр эттирилишлари ҳақида Ҳасан ҳамда Қатоданинг ҳадисларини ўз ичига олади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ