Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ансорлардан аҳд олишлари

6 йил аввал 1066 siyrat.uz

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўз олиб, Қуръон тиловат қилиб берди­лар. Аллоҳга иймон келтиришга чақириб, Исломга тарғиб қилдилар. Сўнгра: «Аёлларингиз ва болаларингизни ҳимоя қиладиган нарса­лардан мени ҳам ҳимоя қилишингиз учун сизлардан байъат (сўз) оламан», – дедилар. Шунда ал-Бароъ ибн Маърур Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлидан ушлаб: «Ҳа, Сизни Пайғамбар қилиб юборган Зотга қасамки, аёлларимизни ҳимоя қилган нарсалардан сизни ҳам ҳимоя қиламиз. Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасамки, биз жанговар ки­шиларимиз, қурол ва зирх аҳлимиз. Бу одатни улуғларимиздан мерос қилиб олганмиз», – деди. Ал-Бароъ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гапириб тур­ганида Абул Ҳайсам ибн ат- Таййиҳон сўзга аралашиб шундай деди: «Эй Аллоҳнинг Расули! Биз ва яҳудийлар ўртасида келишув бор. Биз уни бузамиз. Биз шундай қилсаг-у, Сўнгра Аллоҳ сизни ғолиб қилса, қавмингизга қайтиб бизни ташлаб кетмайсизми?» – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилиб: «Асло, қоним қонингиз, зим­матим (мажбуриятим) зимматингиздир237. Мен сизларданман, сиз­лар эса мендансиз. Сиз ким билан жанг қилсангиз, мен ҳам у билан жанг қиламан, ким билан муроса қилсангиз, мен ҳам у билан муроса қиламан», – дедилар.

Каъб ибн Молик: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Ичингиздан қавмига кафил бўлишлари учун ўн икки вакилни чиқаринг», – деди­лар. Шунда улар тўққизи Хазраждан, учтаси Авсдан бўлган ўн икки вакилни чиқаришди».




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ