Иккинчи Ақаба байъатида биринчи бўлиб қўлини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлига қўйган киши ҳақида

1 ўн йил аввал 1775 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Бани Нажжор уруғи Абу Умома Асъад ибн Зурора Пайғамбар алйҳиссалом қўлига қўлини қўйган илк киши эди, деса-да, лекин Абдулашҳал уруғи бу Абул Ҳайсам ибн ат-Таййиҳондир, дейди.

Ибн Исҳоқ: Маъбад ибн Каъб ибн Молик биродари Абдуллоҳ ибн Каъбдан, у эса отаси Каъб ибн Моликдан менга шундай ривоят қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларига қўл урган энг биринчи киши ал-Бароъ ибн Маърур эди. Сўнгра қолган вакиллар байъат беришди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ